НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ
Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларига ва аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш тарифларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ чиқиндилар жамланиш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида
“Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида” ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар) га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) ни деклорация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбилари тўғрисида” ги 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг 2012 йил 20 декабрдаги 5-22/15513-сонли хати ҳамда вилоят Молия бошқармасининг 2013 йил 31 январдаги 01-02-02-136–сонли хулосасини инобатга олиб,
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
- Қуйидагилар:
Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ тумани тураржой фондини сақлаш, унга техник хизматқўрсатиш тарифлари 1-иловага;
Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида истиқомат қилаётган аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш тарифлари 2-иловага;
Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни жамланиш меъёри 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2013 йил 20 апрелдан жорий этилсин.
- уй-жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат қўрсатиш корхоналари аҳолига ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласинлар.
- Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари котибияти (Мирзаев) га ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини; вилоят ҳокимлиги Компьютерлаштириш маркази (Нортожиев) га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.
4. Мазкур қарор қабул қилиниши мунособати билан вилоят хокимининг 2012 йил 9 июндаги Қ-111 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эшонқулов зиммасига юклатилсин.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов
Вилоят ҳокимининг
2013 йил “_____” апрелдаги
_______ - сонли қарорига
1- илова
Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ тумани турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш
ТАРИФЛАРИ
№ |
Уй-жой фондининг тури |
Умумий уй-жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари ( 1 м2 учун сўмда) |
Уй-жой фонди жойлашган жой номи |
1 |
Лифтли уйлар учун (4-қаватдан) |
255-00 |
Навоий шаҳри |
2 |
Лифтсиз уйлар учун |
205-00 |
Навоий шаҳри |
3 |
Коттедж уйлар учун |
105-00 |
Навоий шаҳри |
4 |
Лифтли уйлар учун (4- қаватдан) |
225-00 |
Зарафшон шаҳри |
5 |
Лифтсиз уйлар учун |
200-00 |
Зарафшон шаҳри |
6 |
Қўрғондаги уйлар учун |
|
|
7 |
Лифтли уйлар учун (4- қаватдан) |
240-00 |
Учқудуқ тумани |
8 |
Лифтсиз уйлар учун |
200-00 |
Учқудуқ тумани |
9 |
Бошқа корхоналар балансида бўлган турар жой бинолари учун |
|
|
10 |
- лифтли уйлар учун (4- қаватдан) |
145-00 |
Навоий шаҳри |
11 |
- лифтсиз уйлар учун |
125-00 |
Навоий шаҳри |
Ижрочи: Капитал қурилиш, коммуникациялар,
коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш
масалалари котибияти етакчи мутахассиси
А.Ниёзов
Вилоят ҳокимининг
2013 йил “_____” апрелдаги
_____ - сонли қарорига
2- илова
Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида истиқомат қилаётган аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш
ТАРИФЛАРИ
№ |
Кўрсатилаётган коммунал хизмат турлари |
Ўлчов бирлиги |
Тариф (сўм ва тийин) |
1 |
Навоий шаҳри |
1 ойда 1 кишига |
295-00 сўм |
2 |
Зарафшон шаҳри |
1 ойда 1 кишига |
340-00 сўм |
3 |
Учқудуқ тумани |
1 ойда 1 кишига |
340-00 сўм |
Ижрочи: Капитал қурилиш, коммуникациялар,
коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш
масалалари котибияти етакчи мутахассиси
А.Ниёзов
Вилоят ҳокимининг
2013 йил “_____” апрелдаги
_____ - сонли қарорига
3 - илова
Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон ва Учқудуқ туманида аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ
чиқиндиларни жамланиш меъёри
№ |
|
Ўлчов бирлиги |
Навоий шаҳри |
Зарафшон шаҳри |
Учқудуқ тумани |
1 |
Аҳоли жон бошига бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни жамланиш меъёрлари |
кг |
25,42 |
37,75
|
25,17 |
Ижрочи: Капитал қурилиш, коммуникациялар,
коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш
масалалари котибияти етакчи мутахассиси
А.Ниёзов