Қизилтепа тумани ҳокимлиги

1935 йилда ташкил топган.

Маъмурий маркази – Қизилтепа шаҳри.

Майдони – 2,19 минг кв. км. (218519 га), шу жумладан:

Қишлоқ хўжалик ерлари 152906 га (шўр босган ерлар 418 га), шу жумладан шудгорланадиган ерлар – 22358 га, боғлар, узумзорлар, тутзорлар – 2349 га, бўз ерлар – 4448 га, яйловлар – 123751 га. Ерларнинг ўртача бонитет-балли – 52 балл. 

Уй-жойлар, томорқалар – 3366 га, ўрмонлар – 2462 га, автомобиль йўллари ва темир йўллар – 3772 га, зовурлар, ариқлар, сув ҳавзалари, дарёлар ва сойлар – 26723 га, ижтимоий объектлар, кўчалар, майдонлар – 646 га, бошқа хил ерлар (қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар, саноат корхоналарининг ерлари, хизмат кўрсатиш объектлари ва бошқалар) – 28644 га.

Аҳолиси – 133,2 минг киши.

Миллий таркиби: ўзбеклар – 95,4% (127,1 минг киши), тожиклар – 3,0% (4,0 минг киши), руслар – 0,1% (0,9 минг киши) ва бошқ. – 1,6% (1,3 минг киши).

Кармана, Навбаҳор ва Конимех туманлари, Бухоро, Қашқадарё ва Самарқанд вилоятлари билан чегарадош.

Туман қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Пахта: давлат буюртмаси (25,3 минг тонна) – 2010 йилда 112,4% га бажарилган.

Ғалла: давлат буюртмаси (22,7 минг тонна) – 2011 йилда 106,1% га бажарилган.

Йирик саноат корхоналари (3): «Қизилтепапахтатозалаш» ОАЖ (чигитли пахтани қайта ишлаш), «Вангози Агро-Экспорт» МЧЖ (тозаланган ёғ ишлаб чиқариш), «Қизилтепа ун заводи» АЖ (ун ва комбикорм ишлаб чиқариш).

ҚК (5): «Зарметан-Биртек» ҚК (сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш), «Ақуа-Тудакул» (балиқчилик), «Навои-Сибир» (ун ишлаб чиқариш).

Ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми – 85,6 млрд. сўм, 2010 йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати – 124,0%.

Кичик бизнес субъектлари – 2434 бирлик (шу жумладан 449 фермер хўжалиги, фермер хўжаликларининг майдони ўрта ҳисобда 136,3 га).

Чорвачилик фермалари – 40, балиқчилик фермалари – 28, паррандачилик фермалари – 4.

Юридик манзили:

Қизилтепа шаҳри, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 43-уй.

Тел: (+99879) 555-3175

Факс: (+99879) 555-2939

Э-маил: қизилтепа@навои.уз