Вилоят ҳокимининг 2011 йил 11 апрелдаги Қ - 82 - сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

 (2012 йил 6 мартдан кучга кирган)

 

 

Вилоят     ҳокимининг   2011   йил

11 апрелдаги Қ - 82 - сонли қарорига

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 18 майдаги “Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида”ги 139-сонли қарорига асосан Навоий вилояти ҳудудида йўловчиларга сифатли автотранспорт хизмати кўрсатилишини ташкил этишни янада такомиллаштириш мақсадида

 ҚАРОР ҚИЛАМАН:

 

         1.Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари гуруҳи таклифи маъқуллансин.

          2. Вилоят ҳокимининг 2011 йил 11 апрелдаги Қ-82-сонли қарорига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

          3. Шаҳар ва туман ҳокимликлари бир ҳафта муддатда тегишли тартибда ўз қарорларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.

          4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эшонқулов зиммасига юклатилсин.

 

         Вилоят ҳокими                                                                 Э.Турдимов

 

Навоий шаҳар

2012 йил 2 март

Қ-44-сон

“Дўстлик байроғи” газетаси, 2012 йил 6 март, 19-сон (3157)

 

Вилоят ҳокимининг

2012 йил “____” мартдаги

______қарорига илова

  

Вилоят ҳокимининг 2011 йил 11 апрелдаги Қ-82-сонли қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

 

 

         1. Вилоят ҳокимининг 2011 йил 11 апрелдаги Қ-82-сонли қарорининг 1-бандидаги ҳамда 3-бандининг иккинчи хатбошидаги “ва йўналишсиз” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

          2. Вилоят ҳокимининг 2011 йил 11 апрелдаги Қ-82-сонли қарори билан тасдиқланган “Навоий вилояти ҳудудида йўловчи ташиш транспорти соҳасини тартибга солиш тўғрисида”ги Тартибнинг:

         а) 1, 2-бандларидаги, 4-банднинг биринчи ва учинчи хатбошларидаги “ва йўналишсиз” деган сўзлар чиқариб ташлансин;

         б) 4-банднинг тўртинчи хат боши чиқариб ташлансин;

         в) 5-банднинг биринчи хатбошидаги “ва йўналишсиз” деган сўзлар чиқариб ташлансин.

 

 

 

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар,

ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда

вазиятлар масалалари гуруҳи

бош мутахассиси Б.Тилавов