Капитал қурилиш ва коммунал соҳасида иктисодий ислохотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиха ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. Ҳудудда ер ва шаҳарсозлик давлат кадастрларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширади
Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳатларни амалга ошириш, лойиҳалашнинг замонавий услубларини жорий этиш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш, пудратчи ташкилотлар ва қурилиш индустрияси корхоналарининг ишлаб чиқариш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ривожлантириш масалалари билан шуғулланади, давлат аҳамиятига эга бўлган қурилишларнинг боришини назорат қилади.
Болалар спортини ривожлантириш масалаларида спорт иншооатларини қуриш, ободонлаштириш, жиҳозлаш ишлари билан шуғулланади.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг тегишли доимий комиссиялари билан ҳамкорликда иш олиб боради. Вилоят ҳокими ўринбосари котибиятига раҳбарлик қилади.
— Вилоят ҳокимлиги уй-жой ва коммунал соҳасида ислоҳатларни амалга ошириш департаменти;
— «Қизилқумцемент» очиқ акциядорлик жамияти;
— «Электркимёзаводи» акциядорлик жамияти қўшма корхонаси;
— Вилоят Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси;
— «Навоий электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамияти;
— «Навоиявтоёъл» ёълларни таъмирлаш давлат пудрат ташкилоти;
— «Навоийтелеком» ва «Навоий почтаси» ҳиссадорлик жамиятлари;
— «Ўздавенергоназорат» давлат инспекцияси вилоят бўлими;
— «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси;
— вилоят Радио ва телеузатиш маркази;
— «Ўзавтодарётранс» агентлиги вилоят бўлими;
— «Навоийиккиламчиқораметалл» масъулияти чекланган жамияти;
— Синов ва сертификатлаштириш маркази;
— «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси;
— Лойиҳа идоралари;
— Транспорт корхоналари.