вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
03.06.2020 16:47:52
Навоий вилоятида бугун ҳам бир йўла 42 нафар бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.
Тузалганларнинг барчаси ушбу вилоятдан (32 нафари Зарафшон шаҳридан, 4 нафари Хатирчи туманидан, 3 нафари Томди туманидан, 2 нафари Конимех туманидан, 1 нафари эса Навоий шаҳридан) бўлиб, 26 нафари эркак, 16 нафари аёл. Уларнинг ёши каттаси 71 ёшли онахон, ёши кичиги 2018 йил туғилган.
Сўнгги кунларда вилоятда коронавирусга чалинган кўплаб беморларнинг самарали даволаниб чиқаётганида фидойи шифокорларимизнинг муносиб ҳиссаси бор.
Жумладан, аввал хабар қилганимиздек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Навоий вилояти учун махсус ишчи гуруҳ тузилиб, ушбу худудга сафарбар қилинган эди.
Шу кунларда Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Анвар Алимов, вазирлик бошқарма бошлиғи Шуҳрат Алмардонов, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори Хабибулло Оқилов ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари Баҳром Алматов бошчилигидаги юқори малакали шифокор-олимлар, жумладан, эпидемиолог, инфекционист, оториноларинголог, реаниматолог, пульмонолог, хирург ҳамда врач-лаборант каби ўнлаб тиббиёт ходимларидан иборат махсус гуруҳ вилоятда фаолият кўрсатмоқда.
Ушбу тажрибали мутахассислардан иборат гуруҳ ҳудудда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирларни янада кучайтириш, беморларни самарали даволаш борасида маҳаллий мутахассисларга яқиндан амалий ёрдам кўрсатишмоқда.
Ушбу саъй-ҳаракатлар самараси ўлароқ, сўнгги икки кунда бир йўла 84 нафар бемор шифо топди. Айни пайтда вилоятда 164 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси аниқланган.
Ҳозирда улардан 96 нафари соғайган бўлса, қолган 68 нафар беморга шифокорларимиз томонидан самарали даволаш муолажалари олиб борилмоқда.
Жами мурожаатлар:3012
Кўриб чиқилган:448 (15%)
Кўриб чиқилмоқда:2564 (85%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а