Бугун: 05 Дек 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилояти ҳокимининг


Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 99-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий  кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги “Навоий вилоятининг 2019 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида”ги 48/280-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда) 6, 25-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2018 йил 26 декабрдаги ЖҚ/20-01-32-10/724-сонли хатига асосан 

Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н: 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий  кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгашининг 2018 йил 26 декабрдаги “Навоий вилоятининг 2019 йилги  маҳаллий бюджети  параметрлари тўғрисида”ги 48/280-сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
  2. Қуйидагилар:

    Навоий вилоятининг 2019 йилги маҳаллий бюджети асосий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

    шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг 2019 йилги даромадлари ва харажатлари, уларга вилоят бюджетидан ўтказиб бериладиган даромад ва мақсадли трансфертларнинг  ҳажми 2- иловага мувофиқ;

    умумдавлат солиқларидан шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларига ажратмалар меъёри 3-иловага мувофиқ;

    вилоят, шаҳар ва туман маҳаллий бюджетларининг заҳира жамғармалари миқдорлари 4-иловага мувофиқ;

    вилоят, шаҳар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
  3. Вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари (У.Раззоқов), вилоят давлат солиқ бошқармаси (А.Бозоров), вилоят молия бош бошқармаси (Д.Очилов), вилоят Ғазначилик бошқармаси (Қ.Шукуров), шаҳар ва туман ҳокимлари, ҳудудий давлат солиқ инспекциялари, молия, ғазначилик бўлимлари раҳбарлари тегишлилиги бўйича бюджетга оид ваколатларига кирувчи даромадларни, айниқса белгиланган маҳаллий бюджет даромадларининг тўлиқлигини ва харажатлар ўз вақтида молиялаштирилишини, вилоятнинг белгиланган бюджет параметрлари ижросини ўз вақтида амалга оширилишини таъминласинлар.
  4. Вилоят уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси (Н.Жуманиёзов), вилоят "Сувоқова" Давлат унитар корхонаси (Ш.Шайматов):

    вилоятдаги сув таъминоти ташкилотларининг молиявий ҳолатини қатъий назорат қилиш, уларнинг молиявий оқимлари устидан мониторинг олиб борилишини;

    вилоятдаги сув таъминоти ташкилотлари томонидан халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган қарзлари ва кредитларга хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча маблағларни ундириш чоралари кўрилишини;

    вилоят молия бош бошқармаси (Д.Очилов) билан биргаликда вилоятдаги сув таъминоти ташкилотларини халқаро молиявий институтлар ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан жалб қилинган қарзлари ва кредитларни қоплашга ўз маблағлари етмаган ҳолларда, асосий қарз ва фоиз тўловларининг қопланмаган қисмини вилоят ва тегишли туманларнинг маҳаллий бюджет даромадларининг қўшимча даромадлари ҳисобидан қопланилиши юзасидан зарурий чоралар кўрилишини таъминласинлар.
  5. Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган  барча ташкилот ва муассаса  раҳбарлари бюджет маблағларидан  самарасиз, мақсадсиз  фойдаланганликлари, ортиқча харажатларга  йўл қўйганликлари учун  амалдаги  қонунчиликка асосан жавобгардирлар.
  6. Вилоят ҳокимлиги Аҳборот-таҳлил гуруҳи (О.Асланов) ва вилоят Ахборот коммуникация технологияларни ривожлантириш маркази (Х.Фармонов) мазкур қарорни расмий эълон қилинишини ҳамда вилоят ҳокимлигининг веб-сайтига жойлаштирилишини таъминласинлар.
  7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Раззоқов зиммасига юклансин.
  8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради

    Вилоят ҳокими                                                Қ.Турсунов

    400-сон карор.pdf



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus