Бугун: 05 Дек 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Халқ депутатлари Навоий вилояти кенгашининг


Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 27, 99-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарорига асосан халқ депутатлари вилоят Кенгаши 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

1.  Навоий вилояти маҳаллий бюджетининг 2018 йилги ижроси тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.

2.  Навоий вилояти ҳокимлигининг қарор ва фармойишлари билан 2018 йил давомида маҳаллий бюджетга киритилган ўзгаришлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тақдимномалар тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида”ги ПҚ-4086-сонли қарори билан тасдиқланган Навоий вилоятининг 2019 йилга мўлжалланаётган маҳаллий бюджет параметрлари қабул қилинсин.

4. Навоий вилояти ҳокими (К.Турсунов):

2019 йил учун туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмларини, мақсадли ижтимоий трансфертларнинг чекланган миқдорини;

маҳаллий бюджет таркибига кирадиган туманлар ва шаҳарлар бюджетларига умумдавлат солиқ тушумларидан ажратмаларнинг нормативларини;

вилоят бюджетининг туман ва шаҳар бюджетларининг заҳира жамғармалар миқдорини;

вилоят ва маҳаллий бюджети таркибига кирадиган туманлар ва шаҳарлар бюджетлари айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорларини тасдиқласин.

5. Туман ва шаҳар ҳокимлари бюджет даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган кўрсаткичларини бажарилишини таъминласин, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсин, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан қатъий назоратни ўрнатсин.

6. Навоий вилояти маҳаллий бюджетининг 2018 йилдаги ҳисоботига кўра маҳаллий бюджетнинг даромад қисми 1188.1 млрд. сўм, харажат қисми 1544.9 млрд. сўмга ижро этилгани маъқуллансин.

7. Вилоят молия бош бошқармасига белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг билдиришномасига асосан маҳаллий бюджетнинг даромад ва харажат қисмига ўзгартиришлар киритилишига рухсат берилсин.

8. Вилоят молия бош бошқармаси маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон, қарор ва фармойишлари, Ҳукумат қарор ва фармойишлари ҳамда дастурларида белгиланган тадбирларни маблағ билан таъминлаш мақсадида, маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан қопланмайдиган қисмини молиялаштириш манбаларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан аниқлик киритиш юзасидан ўрнатилган тартибда мурожаат этилишини таъминласин.

9. Вилоят молия бош бошқармаси (Д.Очилов), вилоят давлат солиқ бошқармаси (А.Бозоров)га 2019 йилги маҳаллий бюджетнинг ижроси юзасидан ҳар чоракда халқ депутатлари вилоят Кенгашига ҳисобот бериб бориш топширилсин. 

10. Вилоят ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари котибияти (У.Бахриддинов), вилоят Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази (Х.Фармонов), “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталари таҳририяти давлат корхонаси (Б.Пирнафасов)га ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида эълон қилиниши ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

11. Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан кучга киради.

12. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (Қ.Ражабов) ва вилоят молия бош бошқармаси (Д.Очилов) зиммасига юклатилсин.  

Кенгаш раиси                                                   К.Турсунов



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus