Хатирчи тумани

1926 йилда ташкил топган.

Маъмурий маркази – Янгиработ шаҳарчаси.

Майдони – 1,42 минг кв. км (141797 га), шу жумладан:

Қишлоқ хўжалик ерлари 107057 га (шўр босган ерлар 668 га), шу жумладан шудгорланадиган ерлар – 29617 га, боғлар, узумзорлар, тутзорлар – 4377 га, бўз ерлар – 894 га, яйловлар – 72169 га. Ерларнинг ўртача бонитет-балли – 52 балл. 

Уй-жойлар, томорқалар – 6441 га, ўрмонлар – 550 га, автомобиль йўллари ва темир йўллар – 1576 га, зовурлар, ариқлар, сув ҳавзалари, дарёлар ва сойлар – 1652 га, ижтимоий объектлар, кўчалар, майдонлар – 1520 га, бошқа хил ерлар (қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар, саноат корхоналарининг ерлари, хизмат кўрсатиш объектлари ва бошқалар) – 23001 га.

Аҳолиси – 173,2 минг киши.

Миллий таркиби: ўзбеклар – 99,6% (172,5 минг киши), тожиклар – 0,1% (0,2 минг киши), руслар – 0,02% (0,03 минг киши), қозоқлар – 0,02% (0,04 минг киши) ва бошқ. – 0,3 % (0,4 минг киши).

Навбаҳор, Нурота туманлари, Самарқанд вилояти билан чегарадош.

Туман қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Пахта: давлат буюртмаси (32,1 минг тонна) – 2010 йилда 103,5 % га бажарилган.

Ғалла: давлат буюртмаси (27,0 минг тонна) – 2011 йилда 110,3 % га бажарилган.

Йирик саноат корхоналари (1): "Хатирчипахтатозалаш" ОАЖ (чигитли пахтани қайта ишлаш).

Ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми – 43,0 млрд. сўм, 2010 йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати – 117,7%.

Кичик бизнес субъектлари – 2834 бирлик (шу жумладан 391 фермер хўжалиги, фермер хўжаликларининг майдони ўрта ҳисобда 118,7 га).

Чорвачилик фермалари – 45, балиқчилик фермалари – 1.

Юридик манзили:

Хатирчи тумани, Янгирабод шаҳарчаси, Мустақиллик кўчаси, 34-уй.

Тел: (+99879) 545-1432

Факс: (99879) 545-1387

Э-маил: xatirchi@nv.uz