Мурожаат қилиш тартиби

I. Умумий қоидалар.

Фуқаронинг фамилияси (исми, отасининг исми), яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёки у хақда сохта маълумотлар кўрсатилган, шунингдек имзо қўйилмаган ёзма мурожаатлар аноним деб ҳисобланади ва кўриб чиқилмайди.

Фуқаронинг илтимосига биноан унинг шахсига доир бирон бир маълумот ошкор этилмаслиги керак.

4 Вилоят ҳокимлигига келган фуқароларнинг ариза, шикоят ва таклифлари шу куннинг ўзида Ариза ва шикоятлар бўйича бош мутахассисига топширилади. Ариза ва шикоятлар бўйича бош мутахассис вилоят ҳокимлигига келган фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилиб олади, мазмунига қараб вилоят ҳокими топшириғи лойиҳасини тайёрлайди ва шахсан вилоят ҳокими кўриб чиқиши учун тақдим этади. Вилоят ҳокими томонидан мурожаатни ўрганиш бўйича берилган топшириқ Ариза ва шикоятлар бўлимида рўйхатдан ўтказилади ва бир кунлик муддатда тегишли ижрочиларга етказилади ҳамда бу тўғрисида мурожаат муаллифларига билдирилади.

— мурожаат муаллифининг фамилияси, исми ва отасининг исми;

— мурожаатнинг қисқача мазмуни;

— муржаатнинг ижро учун юборилган вақти;

Мурожаат назоратдан чиқарилгандан сўнг ким ва қачон чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумот компьютерга киритилади.

III. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш

Ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш учун текшириш, қўшимча материаллар талаб қилиб олиш ёки бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, ариза ёки шикоятни кўриб чиқиш муддати вилоят ҳокими томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин ва бу ҳақда ариза ёки шикоят берган шахсга маълум қилинади.

Агар ариза, таклиф ёки шикоятда баён қилинган масалалар ҳал этилаётганда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини текшириш зарурияти юзага келса, 6у иш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

IV. Мурожаатлар билан ишлаш якунларини чиқариш.

Сиздан Навоий вилояти ҳокимлигида расмий сайт орқали фуқароларнинг электрон шаклдаги мурожаатларини қабул қилиш ва ушбу мурожаатларга жавоблар олишнинг тартиблари билан диққат билан танишиб чиқишингизни сўраймиз.

Навоий вилояти ҳокимлигида расмий сайт орқали фуқаролар мурожаатларини қабул қилиш тартиблари:

ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Вилоятда фуқароларнинг мурожаатларини кўриб   чиқиш   ва  улар билан иш юритиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

     2.   Вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари, давлат ва бошқарув органлари раҳбарлари ўзлари раҳбарлик қилаётган соҳалар бўйича кўпайиши кузатилган мурожаатларнинг келиб чиқиш сабабларини атрофлича таҳлил этиб, фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларни ҳал этиш юзасидан амалий чораларни кўрсинлар ҳамда 2010 йилда режалаштирилган чора-тадбирларнинг ижросини тўлиқ таъминласинлар.

- ҳокимликларда фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида қонуний кўриб чиқилишини таъминлаш ва бу юналишдаги ишларнинг самарадорлигини ошириш бўйича ўзларининг чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

- ҳокимликларда фуқароларнинг ёзма ва оғзаки муро-жаатларини кўриб чиқиш бўйича назорат ишларини янада кучайтириш, ижро интизомига қатий риоя этиш;

- шаҳар, туман ҳокимликларида “Ишонч тельефонлари” ни таш-кил этиш ва алоҳида назорат юритиш;

- туман ва шаҳар ҳокимликларида аҳолининг ёзма ва оғзаки мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида вилоят ҳокимлигига ҳар чоракнинг якуни билан ойнинг 5 санасигача, йил якуни буйича кейинги йилнинг 5 январига қадар ахборот бериш топширилсин.

      6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эшонқулов зиммасига юклатилсин.

         Вилоят ҳокими                                                                                                 Э. Турдимов