Навоий вилоят Ҳудудий танлов комиссияси танлов эълон қилади!

Диққат!  Диққат!  Диққат!

Барча юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан, чет эл инвесторлари диққатига

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси оммавий оферта савдосига таклиф этади.

            

1. НКМК ДК Марказий кон бошқармаси балансидаги Зарафшон шаҳрида жойлашган “Кичик пиво заводи” бўйича:

 давлат объектига 589 261 500 (беш юз саксон тўққиз миллион икки юз олтмиш бир минг беш юз) сўмдан кам бўлмаган миқдорда сотиб олиш баҳосини таклиф этиш.

Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар 2017 йил 29 март куни соат 15.00 да Навоий шаҳар, Жасорат кўчаси, 24 уй Навоий вилоят Рақобат бошқармаси мажлислар залида очилади.

Ушбу санада “Объект” сотилмай қолган тақдирда, такрорий оферта савдолари  2017 йилнинг                            13 ва 28 апрел кунлари соат 15.00 да Навоий шаҳар, Жасорат кўчаси, 24 уй Навоий вилоят Рақобат бошқармаси мажлислар залида ўтказилади. 

 

2. Учқудуқ туманида жойлашган “Мармар ишлаб чиқариш биноси” (ММК биноси (инв№952067), ўтиш биноси  (инв№0011043), ишлаб чиқариш корпуси биноси (инв№9512068):

Оммавий офертага қўйилган давлат активининг тавсифи:

-умумий ер майдони -3,1 га, шундан бино ва иншоотлар умумий майдони-2896.0 кв.м;

Бошланғич нарх -1 541 144 785 (бир миллиард беш юз қирқ бир миллион бир юз қирқ тўрт минг етти юз саксон беш) сўм;

Балансда сақловчи –НКМК давлат корхонаси Зарафшон қурилиш бошқармаси.

 

3. Зарафшон шаҳрида жойлашган 2125 тн. сиғимли совутгич-омборхона бино ва иншоотлари        (мин.№ 5661) биноси:

Оммавий офертага қўйилган давлат активининг тавсифи:

-умумий ер майдони -7169,12 кв.м, шундан қурилиш ости майдони-4120,0 кв.м;

Бошланғич нарх -1 307 414 585 (бир миллиард уч юз етти миллион тўрт юз ўн тўрт минг беш юз саксон беш) сўм;

100 000 000,0 (юз миллион) сўм қўшимча инвестиция киритиш ҳамда янги иш ўринларни ташкил этиш мажбуриятини олиш;

Балансда сақловчи –НКМК давлат корхонаси.

 

4. Зарафшон шаҳрида жойлашган 100 ўринли “Лагуна” кафеси биноси (инв.№ 10631):

Оммавий офертага қўйилган давлат активининг тавсифи:

-умумий ер майдони -0,5 га, шундан қурилиш ости майдони-700,4 кв.м, айвон ости -115,4 кв.м;

Бошланғич нарх -372 292 465 (уч юз етмиш икки миллион икки юз тўқсон икки минг тўрт юз олтмиш беш) сўм;

Балансда сақловчи –НКМК давлат корхонаси Марказий кон бошқармаси

 

Оммавий оферта натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди сотди шартномаси тузилади.

Талабгор давлат активи бошланғич нархининг 15 фоиздан кам бўлмаган миқдорда олдиндан Сотувчининг қуйидаги банк реквизитларига закалат пулини тўлаши лозим:

Олувчи: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ғазначилиги.

Олувчининг ҳисоб-рақами: 23402000300100001010

Олувчининг банки: Ўзбекистон Республикаси Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармаси Ҳисоб-китоб-касса маркази.

СТИР 201 122 919, МФО 00014;

ш/х/в:200421860124010000000000001;

СТИР 200003425 код 3512113.

Навоий вилоят Рақобат бошқармаси.

Оммавий офертада қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган конвертларни очиш санаси кунидан уч соат олдин тамом бўлади

Талабгорларнинг таклифлари билдирилган конвертлар 2017 йил 26 март куни соат 15.00 да Навоий шаҳар, Жасорат кўчаси, 24 уй Навоий вилоят Рақобат бошқармаси мажлислар залида очилади.

 

Оммавий офертада қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили оммавий оферта тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда чопар ёки почта орқали қўйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда оммавий офертада қатнашишга буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

-юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманиг нусхаси, шунингдек ваколатли вакилнинг қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг нусҳаси илова қилинган ишончнома;

-жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусҳаси,  ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

-оммавий оферта тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов хужжатининг нусхаси;

-оммавий оферта шартларига мувофиқ тузилган ва қуйидагиларни ўз ичига оладиган икки нусхадаги оғзи ёпиштирилган конвертларга солинган талабгор таклифлари.

-сотиб олиш тўловларининг таклиф этаётган суммаси ва уларни тўлаш муддати:

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг муҳри ва имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

Мурожаат учун манзил: Навоийшаҳри Жасорат (П.Очилов) кўчаси 24 уй.

Маълумот учун телефонлар: (0-436) 224-79-23, 224-04-61.

Факс: (0-436) 224-26-94, 224-04-61.

Е.mail:navoi@gki.uz.

Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz.   www.gkitorg.uz.

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар!

Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузулган тақдирда Давлат рақобат қўмитасининг (0-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар бериш сўралади!

Савдоларга марҳамат қилинг!