Бугун: 22 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

“Вилоят бозорлари ва савдо комплексларида бир марталик йиғимлар, ижара тўловлари ва кўрсатилган хизматлар қийматларининг миқдорларини белгилаш тўғрисида”


НАВОИЙ ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

(2013 йил 19 февральдан кучга кирган)


        Ўзбекистон    Республикаси     Солиқ    Кодексининг   385-моддасига  ҳамда Ўзбекистон    Республикаси    Президентининг  2010 йил   26 апрелдаги   “Деҳқон бозорлари    ва    савдо    комплекслари    фаолиятини    ташкил  қилишни  янада такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сонли қарорига асосан  Ўзбекистон   Республикаси   Молия   вазирлигининг  ва  Ўзбекистон Республикаси Давлат   солиқ   қўмитасининг  2013 йил  7 январдаги 1-сонли қарорининг  ижросини таъминлаш мақсадида

 


Қ А Р О Р   Қ И Л А М А Н:

 

    1. Вилоят бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.

    2. Вилоят ҳокимининг 2011 йил 26 февралдаги Қ-46-сонли ва 2011 йил 23 мартдаги Қ-68 сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.              

    3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Раззоқов зиммасига юклатилсин. 

     4. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. 

 

 

Вилоят ҳокими                                                       Э.Турдимов

 

Навоий шаҳар                                                                                    

2013 йил 13 февраль                                                                                             

Қ-30-сон                                                                                                   

“Дўстлик байроғи” газетаси, 2013 йил 19 февраль, 15-сон (3257)

 

Кўчириб олиш:

 (Тасдиқланган шакли, Adobe Fine Reader форматда(.pdf). Ҳажми: 340 kb)



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus