Бугун: 22 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида турар-жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларига ва аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш тарифларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ чиқиндилар жамланиш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида


НАВОИЙ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

(2013 йил 20 апрельдан кучга кирган)

      “Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида” ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар) га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) ни деклорация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбилари тўғрисида” ги 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида Навоий Конметаллургия комбинати давлат корхонасининг 2012 йил 20 декабрдаги 5-22/15513-сонли хати ҳамда вилоят Молия бошқармасининг 2013 йил 31 январдаги 01-02-02-136–сонли хулосасини инобатга олиб.

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

    1. Қуйидагилар:

    Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ тумани тураржой фондини сақлаш, унга техник хизматқўрсатиш тарифлари 1-иловага;

    Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида истиқомат қилаётган аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш тарифлари 2-иловага;

    Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни жамланиш меъёри 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2013 йил 20 апрелдан жорий этилсин.

     2. Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси тизимидаги уй-жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат қўрсатиш корхоналари аҳолига ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласинлар.

    3. Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари котибияти (Мирзаев) га ушбу қарорни  “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини;

    вилоят ҳокимлиги Компьютерлаштириш маркази (Нортожиев) га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

    4. Мазкур қарор қабул қилиниши мунособати билан вилоят хокимининг 2012 йил 9 июндаги Қ-111 сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

    5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг  биринчи ўринбосари А.Эшонқулов зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими                                                       Э.Турдимов

 

Навоий шаҳар

2013 йил 4 апрель

Қ-61

“Дўстлик байроғи” газетаси, 2013 йил 3 январь, 28-сон (3270)

 

Кўчириб олиш:

 (Тасдиқланган шакли, Adobe Fine Reader форматда(.pdf). Ҳажми: 226 kb) 



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus