Бугун: 17 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

“Навоий шаҳридаги “STIMUL -NAVOIY” хусусий корхонаси томонидан Навоий шаҳрида аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, ташиб кетиш ва зарарсизлантириш хизматлари тарифларини тасдиқлаш тўғрисида”


НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

(2013 йил 20 апрельдан кучга кирган) 

      “Чиқиндилар тўғрисида” ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар) га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) ни деклорация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбилари тўғрисида” ги 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида тақдим этилган ҳужжатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2012 йил 15 сентябрдаги 194 (01-05/1-433)-сонли йиғилиш баёни, вилоят Молия бошқармасининг 2013 йил 11 февралдаги 01-02-02-177–сонли хулосасини инобатга олиб.

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:

     1. Қуйидагилар:

     Навоий шаҳридаги “STIMUL-NAVOIY” хусусий корхонаси томонидан Навоий шаҳридан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни зарарсизлантириш хизмати тарифи 1-иловага;

    Навоий шаҳридан қаттиқ маиший чиқиндиларни йиғиш ва ташиб кетиш хизмати тарифи 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2013 йил 20 апрелдан жорий этилсин.

    2. Навоий шаҳридаги “STIMUL-NAVOIY” хусусий корхонаси шаҳар ҳудудидаги истеъмолчиларга ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласин.

    3. Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари котибияти (Мирзаев) га ушбу қарорни  “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини;

    вилоят ҳокимлиги Компьютерлаштириш маркази (Нортожиев) га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

    4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эшонқулов зиммасига юклатилсин. 

 

Вилоят ҳокими                                                         Э.Турдимов

 

 

Навоий шаҳар,

2013 йил 4 апрель,

Қ-62

"Дўстлик байроғи" рўзномаси, 2013 йил 5-апрель, 28-сон (3270)

 

 

Кўчириб олиш:

 (Тасдиқланган шакли, Adobe Fine Reader форматда. Ҳажми: 151 kb)



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus