Бугун: 22 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

“Электр энергияси тўловларини амалга оширишда янги тизимни жорий этиш ва тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”


НАВОИЙ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

(2013 йил 5 апрелдан кучга кирган)

      “Электр энергетикаси тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 мартдаги 01-06-22-20-сонли йиғилиш баёни топшириқларининг ижросини таъминлаш, истеъмолчиларнинг электр энергиясидан фойдаланишини тартибга солиш, электр тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини бартараф этиш ва электр таъминоти корхонаси ҳамда истеъмолчилар ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида

Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н :

 

     1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 мартдаги 01-06-22-20-сонли йиғилиш баёни ижро учун қабул қилинсин.

     2. “Навоийэлектртармоқлари” ОАЖ (Ҳожиев) “Ўздавэнергоназорат” давлат инспекцияси вилоят бўлими (Очилов) билан биргаликда:

     10 кун муддатда вилоят ҳокимининг 2010 йил 16 августдаги “Етказиб берилган электр энергияси ҳисоб-китобларини такомиллаштириш ва тўлов интизомини мустаҳкамлаш тўғрисида” ги 188-Қ-сонли қарори асосида ҳудудлардаги электр энергиясидан фойдаланадиган истеъмолчиларнинг электр ҳисоблагичлари мансублик чегарасига ўрнатилганлиги бўйича олиб борилган ишларни қайта хатловдан ўтказилишини;

     мансублик нуқтасига ўрнатилмасдан электр энергиясидан фойдаланаётган истеъмолчиларнинг электр энергияси ҳисоблагичларини 1 ва 2-иловаларга мувофиқ мансублик нуқтасига ўрнатилишини;

     электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари юзасидан доимий равишда ўрганишлар ўтказиб, аниқланган ҳолатлар бўйича ўрнатилган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга маълумот тақдим этилишини таъминласин.

     3. Вилоят ҳудудидаги ҳисоблагичлари мавжуд бўлмаган трансформаторлар (электр қурилмаси) га ҳисоблагичларни ўрнатиш жадвали 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

     4. “Навоийэлектртармоқлари” ОАЖ (Ҳожиев) га:

     “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ вилоят филиали (Хошимов) билан биргаликда 10 кун муддатда электр энергияси учун тўловларни қабул қилишни “Ўзбекэнерго” ДАК томонидан ишлаб чиқилган  “Электр ҳисоб” дастурига боғлашни;

     маълумотларни базага киритиш, қарздорликни аниқлаш ва истеъмолчиларга билдиришни “қисқа матнли хабар” (SMS) тарзида амалга оширилишини ва истеъмолчилар билан тузилган шартномаларда уларнинг уяли алоқа воситалари рақамлари қайд этилишини;

     юкланиш билан ишлаётган трансформаторлар (электр қурилмалари), шунингдек фойдаланишнинг техник қоидалари талабларига жавоб бермайдиган электр тармоқларини аниқлаб, камчиликларни бартараф этиш бўйича режа-жадваллар ишлаб чиқилишини ва амалга оширилишини ташкил қилсин.

     5. Вилоят Марказий банк бош бошқармаси (Зарипов), Молия бошқармаси (Тилавов), “Ўзбекистон почтаси” ОАЖ вилоят филиали (Хошимов) шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда электр энергия тўловларини “ONLINE” тартибида қабул қилинишини йўлга қўйишни жадаллаштириш мақсадида 10 кун муддатда аҳоли гавжум ва истеъмолчиларга қулай бўлган ҳудудларда кўчма кассалар ва интернет орқали тўлов (PAYNET) нуқталари очишни ташкиллаштирсин.

    6. Вилоят Молия (Тилавов) ва Ғазначилик (Тўрақулов) бошқармалари Марказий банк бош бошқармаси (Зарипов) га барча хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2001 йил 15 майда 1031-сон билан рўйхатдан ўтказилган “Ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун хақни иш хақидан ушлаб қолиш кўринишида қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан электр энергияси учун тўловларини “ONLINE” тартибида амалга оширилишини ташкил қилиш тавсия этилсин.

    7. Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари котибияти (Мирзаев) га ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини;

    вилоят ҳокимлиги Компьютерлаштириш маркази (Нортожиев) га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

    8. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

    9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эшонқулов зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими                                                                Э.Турдимов

 

Навоий шаҳар,

2013 йил 4 апрель

Қ-63

"Дўстлик байроғи" рўзномаси, 2013 йил 5 апрель, 28-сон (3270)

 

Кўчириб олиш:

 

 (Тасдиқланган шакли, Adobe Fine Reader форматда. Ҳажми: 319 kb) 



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus