Бугун: 17 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-2069-сонли қарорининг ижросини таъминлаш ҳақида


НАВОИЙ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

(2013 йил 3 декабрдан кучга кирган)

      Янги замонавий ишлаб чиқаришларни қуришга, корхоналарни модернизация килиш, техник ва технологик янгилашга йўналтирилган стратегик аҳамиятга эга инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни таъминлаш ва шу асосида иқтисодиётни барқарор ўсишига эришиш, таркибий ўзгаришларни чуқурлаштириш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш максадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

    1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 18 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги Инвестиция дастури тўғрисида”ги ПҚ-2069-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

    2.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг ушбу қарори билан Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар билан биргаликда ишлаб чиқилган:

    2014 йилги Инвестиция дастурининг асосий параметрлари, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини фойдаланишга топшириш прогнозлари;

    2014 йилда объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш дастури;

    тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2014 йилги инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;

    2014 йилда ташкилотларнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган йирик инвестиция лойиҳаларининг манзилли дастури;

    2014 йилда амалга ошириладиган янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, амалдагиларини модернизациялаш ва реконструкция қилиш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларининг йиғма манзилли дастури маъқулланганлиги;

    Шунингдек,

    Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан  2014 йилги марказлаштирилган капитал қуйилмалар лимитлари;

   Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан 2014 йилги марказлаштирилган капитал қуйилмалар лимитлари;

   Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан 2014 йилги марказлаштирилган капитал қуйилмалар лимитлари;

  2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Олий таълим муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан олий таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг аниқ манзилли дастури;

  2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашнинг аниқ манзилли дастури;

   Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг кафолати билан хорижий кредитларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 2014 йилги инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилли дастури;

   Ўзбекистон Республикасининг Тараққиёт ва тикланиш жамғармаси маблағларини жалб этган ҳолда 2014 йилда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг аниқ манзилли дастури тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

   3. Инвестиция дастурини амалга оширишда қатнашаётган ташкилот ва корхоналар раҳбарлари, шаҳар ва туман ҳокимлари зиммасига 1-13-иловаларга мувофиқ 2014 йилда объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларини ишга туширишнинг асосий параметрларини тўлиқ ҳажмда ва белгиланган муддатларда сифатли бажарилишини таъминлаш юклатилсин.

   4.  Вилоят ҳокимлиги Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари котибияти, шаҳар ва туман ҳокимликлари, 2014 йил Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар буюртмачилари - ташкилот ва корхоналар:

   икки ҳафта муддатда лойиҳаларни амалга оширишнинг тасдиқланган тармоқ жадвалларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигига тақдим этсин;

   бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига пудрат ташкилотлари ва технологик ускуналарни етказиб берувчилар билан биргаликда ишлаб чиқилган қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш календарь жадваллари билан узвий боғлиқ ҳолда молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини аниқлаштириб, 2014 йилги Инвестиция дастурига киритилган аввалги йилдан ўтувчи объектлар бўйича 2014 йилги қурилишларнинг манзилли рўйхатларини тақдим этсин;

  бир ой муддатда Қурилишда танлов савдолари ва нархларни шакллантириш ҳудудий консалтинг маркази билан биргаликда марказлаштирилган манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган, 2014 йилда қурилиши янгитдан бошланадиган объектлар бўйича танлов савдоларини ўтказишни, янгитдан бошланадиган объектлар бўйича танлов савдолари ғолиблари билан пудрат шартномалари тузишни, молиялашни очиш учун ваколатли органларга белгиланган тартибда такдим этган ҳолда титул рўйхатларини тасдиқлашни таъминласин.

   танлов савдолари ниҳоясига етгач ўн кун муддатда 2014 йилги қурилишларнинг якуний манзилли рўйхатларини келишиб олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигига тақдим этсин.

   5. Вилоят ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари У.Раззоқов, Иқтисодиёт бош бошқармаси (Султонов), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси (Исламов), Молия бошқармаси (Тилавов), шаҳар ва туман ҳокимликлари, ташкилот ва корхоналар бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилган ҳолда 2014 йилги Инвестиция дастурига кирмаган лойиҳаларни ўз ичига оладиган минтақавий инвестиция дастурларини ишлаб чиқсин ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш учун киритсин.

  6. Вилоят Иқтисодиёт бош бошқармаси (Султонов), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо бошқармаси (Исламов), Молия бошқармаси (Тилавов), вилоят Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси (Минглиев), вилоят “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси (Каримов), ташкилот ва корхоналар билан биргаликда:

   2014 йилги Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши, объектлар ва ишлаб чиқариш қувватларининг ўз вақтида ишга туширилиши, буюртмачилар ҳамда пудрат ташкилотлари томонидан бажарилаётган ишларнинг сифат талабларига қатьий риоя килган холда тузилган шартномаларнинг шартлари ижро этилиши юзасидан қаттиқ назорат ўрнатсин ҳамда зарур ҳолларда, мазкур қарор билан белгиланган, капитал қуйилмаларнинг лимитлари чегарасида, маблағларнинг амалда ўзлаштирилишини ҳисобга олган ҳолда қурилишларнинг манзилли рўйхатларига тузатишлар киритсин;

   ҳар ой якунлари бўйича 2014 йилги Инвестиция дастурининг бажарилиши юзасидан вилоят ҳокимлиги йиғилишларида муҳокама қилиш учун вилоят ҳокимлигига ахборот тақдим этиб борсин.

   7. Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари котибиятига ушбу қарорни  “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини;

  вилоят ҳокимлиги Компьютерлаштириш маркази (Нортожиев) га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

   8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эшонқулов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Раззоқовлар зиммаларига юклансин.

 

Вилоят ҳокими                                                                                     Э.Турдимов

 

Навоий шаҳар                                                                                    

2013 йил 26 ноябрь                                                                                             

Қ-155-сон                                                                                                   

“Дўстлик байроғи” газетаси, 2013 йил 3 декабрь, 97-сон (3339)

 

Кўчириб олиш:

 (Тасдиқланган шакли, Adobe Fine Reader форматда(.pdf). Ҳажми: 2 mb)



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus