Бугун: 22 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида турар-жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларига ва аҳолидан йиғиладиган қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш тарифларига ўзгартириш киритиш, шунингдек аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ чиқиндилар жамланиш меъёрларини тасдиқлаш тўғрисида


НАВОИЙ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

(2014 йил 1 январдан кучга кирган)

      “Уй-жой мулкдорлари ширкатлари тўғрисида” ги, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар) га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар) ни деклорация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбилари тўғрисида” ги 239-сонли қарори билан тасдиқланган Низом асосида Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг 2013 йил 4 октябрдаги 5-22/10569-сонли мурожаати, вилоят Молия бошқармасининг 2013 йил 22 октябрдаги 01-02-02/819–сонли хулосасини инобатга олиб.

ҚАРОР  ҚИЛАМАН:

  1. Қуйидагилар:

     Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари 1-иловага;

    Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида истиқомат қилаётган аҳолидан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб кетиш тарифлари 2-иловага;

     Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманига аҳоли жон бошидан бир ой мобайнида қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни жамланиш меъёрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2014 йил 1 январдан жорий этилсин.

   2. Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси тизимидаги уй-жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш корхоналари аҳолига ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласинлар.

    3. Вилоят ҳокимлиги капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари котибияти (А.Ниёзов) га ушбу қарорни  “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини;

   вилоят ҳокимлиги Компьютерлаштириш маркази (Нортожиев) га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

    4. Мазкур қарор қабул қилиниши мунособати билан вилоят хокимининг 2011 йил 10 июндаги Қ-126-сонли ҳамда 2013 йил 4 апрелдаги Қ-61-сонли қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

     5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг  биринчи ўринбосари А.Эшонқулов зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими                                                                                  Э. Турдимов

 

Навоий шаҳар                                                                                    

2013 йил 3 декабрь                                                                                            

Қ-159-сон                                                                                                   

“Дўстлик байроғи” газетаси, 2013 йил 13 декабрь, 100-сон (3342)

 

Кўчириб олиш:

 (Тасдиқланган шакли, Adobe Fine Reader форматда(.pdf). Ҳажми: 243 kb)



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus