Бугун: 17 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоят аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


НАВОИЙ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

(2013  йил 17 декабрдан кучга кирган)

      Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш чора-тадбирлари комплексини бажариш, жойларда санитария ва экологик вазиятни тубдан яхшилаш, аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб кетиш ва жойлаштириш бўйича санитария жиҳатидан тозалаш борасида ўз вақтида ва сифатли хизматларни самарали ташкил этиш мақсадида

Қ А Р О Р  Қ И Л А М А Н :

  1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 3 декабрдаги “Республика аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалаш тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 315-сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.

     2. Қуйидагилар вилоятда аҳолининг қаттиқ маиший чиқиндиларини ташиб кетиш бўйича санитария жиҳатидан тозалашни ташкил қилишнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

    шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг ташқи қиёфасига бўлган замонавий шаҳарсозлик талабларини ҳисобга олган ҳолда, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш ва уларни санитария қоидалари ва нормаларига қатъий мувофиқ ҳолда жойлаштириш ишларининг ташкил этилишини таъминлаш;

     барча босқичларда, шу жумладан полигонларда қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш, сортларга ажратиш, ташиш, полигонларда кўмиб ташлашда санитария жиҳатидан тозалаш объектларидан фойдаланиш ва сақлаш ҳамда уларни санитария ва экология талабларига мувофиқ ҳолда утилизация қилиш ишларини ташкил этиш;

     аҳоли бандлигини ошириш, санитария жиҳатидан тозалаш соҳасидаги ишларни самарали ташкил этиш учун қўшимча иш ўринлари ва шарт-шароитлар яратиш;

     қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш бўйича хизматлар кўрсатадиган ташкилотларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

     қаттиқ маиший чиқиндилар билан ишлаш объектларининг санитария ва экологик ҳолати юзасидан жамоатчилик назоратини таъминлаш.

     3. Қуйидагилар:

    2014-2015 йилларда вилоят шаҳарларида санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 1-иловага; 

    2014-2015 йилларда туманларнинг ободонлаштириш бошқармаларини махсус техника билан жиҳозлаш дастури 2-иловага;

    2014-2015 йилларда вилоят аҳоли пунктларида чиқиндиларни тўплаш шохобчаларини қуриш ва уларни контейнерлар билан жиҳозлаш дастури 3-иловага;

  2014-2015 йилларда ободонлаштириш бошқармаларининг фаолият кўрсатаётган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 4-иловага;

  2014-2015 йилларда санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларнинг фаолият кўрсатаётган қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 5-иловага мувофиқ;

  2014-2015 йилларда ҳудудлардаги ободонлаштириш бошқармаларининг қаттиқ маиший чиқиндилар янги полигонларини қуриш ва уларни махсус техника билан жиҳозлаш дастури 6-иловага;

   ушбу қарор билан тасдиқланган дастурларни молиялаштириш манбалари 7-иловага;

  2014-2015 йилларда вилоят шаҳарларида ва туманлар марказларида, шаҳар посёлкаларида ва қишлоқ аҳоли пунктларида санитария жиҳатидан тозалашни ташкил этишга доир комплекс чора-тадбирлар (кейинги ўринларда Комплекс тадбирлар деб аталади) 8-иловага;

    Вилоят ҳамда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари даражасида Комплекс тадбирларни бажариш бўйича ишчи гуруҳлар таркиблари 9 ва 10-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

   4. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Эшонқулов), шаҳар ва туман ҳокимликлари, вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси (Хўжамов), Иқтисодиёт (Султонов) ва Архитектура ва қурилиш (Худойқулов) бош бошқармалари, Ер ресурслари ва давлат кадастри (Турсунов), Соғлиқни сақлаш (Усмонов) ва Молия (Тилавов) бошқармалари, Давлат  санитария-эпидемиологик назорат маркази (Турсунов) қуйидагиларни белгиланган тартибда таъминласинлар:

    уч ой муддатда – чиқиндиларни тўплаш шохобчалари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари қуриш учун шаҳарлар, туманлар ва қишлоқ аҳоли пунктларида ер участкаларини танлаш ва ажратиш;

  чиқиндиларни тўплаш шохобчалари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари қуришнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда манзилли рўйхатларини тасдиқлаш;

     ҳар йилнинг 1 январига қадар танлов савдоларини ўтказиш, пудрат шартномаларини белгиланган тартибда тузиш ҳамда чиқиндиларни тўплаш шохобчалари ва қаттиқ маиший чиқиндилар полигонлари қуришнинг якуний манзилли рўйхатларини тасдиқлаш;

   тасдиқланган дастурларнинг, Комплекс тадбирларнинг ва ажратилаётган маблағлардан мақсадли фойдаланишнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш;

     келгусида ташиб кетиш харажатларини камайтириш мақсадида, чиқитсиз қайта ишлашни ҳисобга олган ҳолда, қаттиқ маиший чиқиндиларни сортларга ажратиш ва утилизация қилишни ташкил этишга доир тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш;

    улар ўртасида кооперация алоқаларини ўрнатган ҳолда қаттиқ маиший чиқиндиларни сортларга ажратиш ва қайта ишлаш бўйича тижорат ташкилотлари ташкил этиш.

    5. Белгилансинки, қаттиқ маиший чиқиндиларни ташиб кетиш хизматлари кўрсатиш:

    шаҳарларда – санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлартомонидан;

    туманлар марказларида, шаҳар посёлкаларида ва қишлоқ аҳоли пунктларида – ободонлаштириш бошқармалари томонидан амалга оширилади.

  6. Шаҳарларда чиқиндиларни тўплаш шохобчалари қурилиши тугаллангач ва улар контейнерлар билан жиҳозлангач чиқиндиларни тўплаш шохобчалари, келгусида улардан фойдаланиш учун, санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан текин фойдаланиш учун берилиши белгилаб қўйилганганлиги инобатга олинсин.

   7. Вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиб ташлаш бўйича янгидан ташкил этилаётган полигонларни давлат экология экспертизасидан ўтказишни ҳамда қаттиқ маиший чиқиндиларни кўмиб ташлаш ва утилизация қилиш жойларининг давлат кадастрини юритишни таъминласин.

  8. Вилоят ҳокимининг ўринбосари (Раззоқов), вилоят Молия бошқармаси, шаҳар ва туман ҳокимликлари “Ўзавтосаноат” АК билан келишиб, етказиб бериш жадвалларини тасдиқлаган ҳолда, 1, 2, 4, 5 ва 6-иловаларга мувофиқ махсус автотранспортлар (чиқинди ташигичлар, ағдарма машиналар) нинг ўз вақтида етказиб берилишини таъминласин.

   9. Тижорат банкларига, махсус техника сотиб олиш, қаттиқ маиший чиқиндилар полигонларини тартибга солиш ва жиҳозлаш учун санитария жиҳатидан тозалаш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларга 1 ва 5-иловаларга мувофиқ имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия этилсин.

   10. Вилоят Назорат-тафтиш бошқармаси амалга оширилган ишларнинг якунлари бўйича, бажарилган ишларнинг ҳажмлари, сифати ва объектларни ишга тушириш муддатларининг тасдиқланган дастурларга, манзилли рўйхатларга ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларга мувофиқлигини текширувдан ўтказсин.

   11. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 январдаги “Республика аҳоли пунктларини ободонлаштириш ишларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

  Шаҳар ва туман ҳокимликлари, тегишли ташкилот ва корхоналар белгиланган тартибда ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.

    12. Капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалиги ва ободонлаштириш масалалари котибиятига ушбу қарорни  “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини;

   вилоят ҳокимлиги Компьютерлаштириш маркази (Нортожиев)га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

   13. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Эшонқулов ва вилоят ҳокимининг ўринбосари У.Раззоқовлар зиммаларига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими                                                                   Э.Турдимов

 

Навоий шаҳар                                                                                    

2013 йил 12 декабрь                                                                                            

Қ-163-сон                                                                                                   

“Дўстлик байроғи” газетаси, 2013 йил 17 декабрь, 101-сон (3343)

 

Кўчириб олиш:

 (Тасдиқланган шакли, Adobe Fine Reader форматда(.pdf). Ҳажми: 3 mb)



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus