Бугун: 22 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Навоий вилоятининг 2014 йилги маҳаллий бюджети параметрлари тўғрисида


ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ҚАРОРИ

(2014 йил 1 январьдан кучга кирган)

 

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2013 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил давлат бюджети тўғрисида”ги CҚ-399-II-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2099-сонли қарорига асосан, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг XXVI сессияси

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:

 

1. Навоий вилоят маҳаллий бюджетининг 2013 йилда кутилаётган ижроси тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.

2. Навоий  вилоят туман ва шаҳар ҳокимларининг қарори ва фармойишлари билан 2013 йил давомида маҳаллий бюджетга киритилган ўзгартиришлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган тақдимномалар тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилдаги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-2099-сонли қарори  билан тасдиқланган Навоий вилоятининг 2014 йилга мўлжалланаётган маҳаллий бюджет параметрлари қабул қилинсин.

4. Навоий вилояти ҳокими (Э.Турдимов):

2014 йил учун туман ва шаҳарлар маҳаллий бюджетининг даромад ва харажатлар қисмини, умумдавлат солиқлардан ҳисобланадиган меъёрларини ва айланма касса маблағларининг чегаравий миқдорини тасдиқласин.

5. Туман ва шаҳар ҳокимлари бюджет даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган кўрсаткичларини бажарилишини таъминласин, солиқ базасини кенгайтириш ҳамда иқтисодий салоҳиятни ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўрсинлар, бюжет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назоратни ўрнатсин.

6. Навоий вилояти маҳаллий бюджетининг 2013 йилдаги ҳисоботга кўра маҳаллий бюджетнинг даромад қисми 527,4 млрд сўмга, харажат қисми 547,9 млрд сўмга ижро этилгани маъқуллансин.

7. Вилоят Молия бошқармасига белгиланган тартибда  Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг билдиришномасига асосан маҳаллий бюджетнинг даромад ва харажат қисмига ўзгартиришлар киритилишига рухсат берилсин.

8. Ушбу қарор 2014 йил 1 январдан кучга киритилсин.

9. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси, вилоят Молия бошқармаси (Тилавов) зиммасига юклатилсин.

 

 Кенгаш раиси                                          Э.Турдимов

 

 

Навоий шаҳар

2013 йил 27 декабрь

ХХV/184

“Дўстлик байроғи” газетаси, 2014 йил 31 декабрь, 105-сон (3347)

 

 

Кўчириб олиш:

 

 (Тасдиқланган шакли, Adobe Fine Reader форматда(.pdf). Ҳажми: 118 kb) 

 



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus