Бугун: 17 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоятда “2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастури”ни тасдиқлаш тўғрисида


ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ҚАРОРИ

(2014 йил 1 январдан кучга кирган)

 

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 июндаги “Аҳолини иш билан таъминлаш дастурини тайёрлаш ва амалга ошириш тартибини тасдиқлаш ҳақида”ги 310-сонли қарори ижросини таъминлаш ва вилоятда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги қонунининг 15-17-моддалари ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонунининг 6-моддасига асосланиб, халқ депутатлари вилоят Кенгаши XXVI сессияси

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

     1. Вилоятда “2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш ҳудудий дастури” 1-иловага, туман ва шаҳарларда 2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолини иш билан таъминлаш дастури 2-иловага, ҳудудий дастур ижроси ва назоратини амалга ошириш бўйича Ишчи комиссия таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

     2. Ишчи комиссия аъзолари:

     ҳар ойда ҳудудларга чиққан ҳолда 2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросини ўргансин ва таҳлил натижаларини ҳокимликлар билан биргаликда тегишли ташкилотлар иштирокида муҳокама этиб, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чора тадбирларни амалга оширсин;

     ҳудудий дастурларга киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

     3. Вилоят Иқтисодиёт бош бошқармаси (Султонов) га:

     Дастур ижроси мониторингини юритишда инвестиция, локализация, тармоқлар, ҳудудларни, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда бошқа мақсадли дастурлар ижросига алоҳида эътибор қаратиб, 2014 йилда ҳар бир туман ва шаҳарларда яратилган янги иш ўринлари таҳлилий натижаларини вилоят ҳокимлигига тақдим этиб бориш топширилсин.

    4. Вилоят Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш (Душанов), Марказий банк (Астанов), туман ва шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

     ишламасдан турган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларининг ҳисобини юритсин ҳамда назоратга олсин.

     5. Вилоят Марказий банки (Астанов):

    тижорат банклари билан биргаликда янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган кредит ресурслари ҳажмларини, хусусан қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш, сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режа-жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқланган режага мувофиқ кредит маблағларининг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олсин.

   6. Вилоят Марказий банки ҳамда тижорат банклари, Хусусийлаштириш, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш (Душанов), Адлия (Рўзиев) бошқармалари, Савдо-Саноат палатаси (Шарифжонов) га:

     хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратиш мақсадида кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича мавжуд муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарурий чораларни кўриш тавсия этилсин.

     7. Вилоят давлат Солиқ бошқармаси (Рахимов):

   Норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни қонун ҳужжатларида ўрнатилган тартибда расмийлаштирсин ва янгидан иш ўрни ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватласин.

     8. Вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси (Жумаев), Иқтисодиёт бош бошқармаси (Султонов) билан биргаликда:

    2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ҳар ойлик тизимли мониторингини ҳудудлар ва тармоқлар кесимида амалга оширсин, дастур ижроси ҳақида умумлашган маълумотларни вилоят ҳокимлигига ҳар ойда (ҳисобот ойи якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар) киритиб борсин.

    9. Вилоят ҳокимлиги ташкилий - назорат гуруҳи (Ҳамроев), вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси (Жумаев) шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда:

  халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари йиғилишларида 2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастури параметрларининг бажарилиши, манзилли дастурга киритилган объектларнинг ишга туширилиши ва белгиланган иш жойларининг яратилишини муҳокама этиб борсин;

    ҳудудларда ҳар бир туман ва шаҳар ҳокимлари бошчилигида таркибига манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари киритилган ишчи гуруҳлари ташкил этилиб, улар зиммасига янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, манзилли дастурга киритилган корхоналарнинг ташкил этилиши ва фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан рўйхатдан ўтказиш, моддий-техника ресурсларидан ва муҳандислик коммуникация тармоқларидан фойдаланиш, дастлабки сармояни шакллантириш ва кредитлар олиш, солиққа тортиш, маҳсулотни сотиш каби муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш чораларини кўриш топширилсин.

    10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияси раислари, вилоят Иқтисодиёт бош бошқармаси бошлиғи З.Султонов ва вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи Ҳ.Жумаев зиммасига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси                                                           Э.Турдимов

 

 

Навоий шаҳар

2013 йил 27 декабрь

ХХV/185

“Дўстлик байроғи” газетаси, 2014 йил 1 январь, 105-сон (3347)

 

 

Кўчириб олиш:

 

 (Тасдиқланган шакли, Adobe Fine Reader форматда(.pdf). Ҳажми: 430 kb) 



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus