Бугун: 22 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоятдаги айрим аҳоли пунктларини ўз номида қолдириш ва баъзи аҳоли пунктларининг номларини ўзгартириш тўғрисида


ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ҚАРОРИ

(2014 йил 3 январдан кучга кирган)

 

      “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида”ги  295-сонли қарорига мувофиқ шаҳар ва туман ҳокимлари томонидан ҳудудларидаги айрим географик объектларни номлаш ва баъзи аҳоли пунктларининг номларини ўзгартиришга оид тақдим этилган таклифларни муҳокама қилиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг XXVI-сессияси

 

Қ А Р О Р   Қ И Л А Д И:

 

   1. Вилоят шаҳар, туман ҳокимларининг ҳудудларидаги айрим аҳоли пунктларини ўз номида қолдириш ва баъзи аҳоли пунктларининг номларини ўзгартиришга оид таклифлари маъқуллансин.

  2. Вилоятда номлари ўзгартириладиган аҳоли пунктларининг рўйхати 1-иловага, ўз номида қолдириладиган аҳоли пунктларининг рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

   3. Вилоят статистика бошқармаси (Рўзиев), вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Турсунов), вилоят давлат архитектура ва қурилиш бошқармаси (Худойқулов) ва бошқа тегишли мутассадди давлат органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари амалдаги тартибда ўз номида қоладиган ва номлари ўзгартириладиган аҳоли пунктларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базани шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсинлар.

 4. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (Турсунов) номлари ўзгарадиган аҳоли пунктларида аҳолининг фуқаролик паспортларига, йўл белгиларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.

  5. Вилоят молия бошқармаси (Тилавов) 2014 йилдан бошлаб туман ва шаҳарларда географик объектларни номлаш ва номларини ўзгартириш бўйича амалга ошириладиган ишларни ўрнатилган тартибда молиялаштириш бўйича тегишли чораларни кўрсин.

  6. Шаҳар ва туман ҳокимлари вилоят давлат архитектура ва қурилиш бошқармаси (Худойқулов), “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси вилоят филиали (Жараев) билан  ҳамкорликда ҳудудларида ўз номида қоладиган ва номлари ўзгартириладиган аҳоли пунктларини янги номлари ёзилган кўрсаткич ва белгилар, пешлавҳаларни замонавий дизайн асосида босқичма-босқич ўрнатилишини таъминласин. 

  7. Ушбу қарор ижросини таъминлаш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Эшонқулов), вилоят ҳокимининг ўринбосари (Раззоқов), вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси (Ҳайдаров) ҳамда шаҳар ва туман ҳокимлари зиммаларига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси                                                      Э.Турдимов

 

 

Навоий шаҳар

2013 йил 27 декабрь

ХХV/186

“Дўстлик байроғи” газетаси, 2014 йил 3 январь, 1-сон (3348)

 

 

Кўчириб олиш:

 

 (Тасдиқланган шакли, Adobe Fine Reader форматда(.pdf). Ҳажми: 2 mb) 



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus