Бугун: 17 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Вилоятдаги айрим аҳоли пунктларини тузиш, тугатиш, чегараларини ўзгартириш, аҳоли пункти, шаҳарчалар туркумига киритиш тўғрисида


НАВОИЙ ВИЛОЯТ ҲАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ КЕНГАШИ ҚАРОРИ

(2014 йил 3 январдан кучга кирган)

     “Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 3, 6, 12-моддаларига асосан шаҳар ва туман ҳокимлари томонидан ҳудудларидаги айрим аҳоли пунктларини тузиш, тугатиш, бирлаштириш ҳамда аҳоли пунктлари, шаҳарчалар туркумига ўтказиш тўғрисидаги илтимосномаларни муҳокама қилиб, халқ депутатлари вилоят Кенгашининг XXVI сессияси

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

     1. Қуйидагилар:

     1.1. Конимех тумани ҳокимининг:

     Янгиобод ҚФЙ таркибидаги “Кунебод” ва “Кунебод 2” қишлоқ аҳоли пунктларини бирлаштириб “Кунебод” деб номлаш; “Янгиобод” ҚФЙ таркибидаги “Комплекс” қишлоқ аҳоли пунктини тугатиб “Кунебод” қишлоқ аҳоли пунктига қўшиш; Қарағата ҚФЙ таркибидаги “Шонтибай” овулини тугатиб “Шенгелди” овулига қўшиш;

     “Даугизтау” қўрғони(посёлка)ни – “Даугизтау” аҳоли пункти туркумига киритиш;

     1.2. Қизилтепа тумани ҳокимининг:

     “Оқ олтин” ҚФЙ таркибидаги “Ғитти” ва “Милтиқчи” қишлоқ аҳоли пунктларини бирлаштириб “Гулистон”; “Ванғози” ҚФЙ таркибидаги “Юқори ва Қуйи Қарсемон” қишлоқ аҳоли пунктларини бирлаштириб “Қарсемон” номини бериш;

      1.3. Учқудуқ тумани ҳокимининг:

     “Букантау” қўрғони(посёлка)ни – “Букантау” аҳоли пункти;

     “Базар Жирау” массивини – “Истиқлол” аҳоли пункти туркумига киритиш;

      1.4. Кармана тумани ҳокимининг:

      “Маликработ” қўрғони (посёлка)ни – “Маликработ” шаҳарчаси;

      “Фарҳод” қўрғони (посёлка)ни – “Фарҳод” шаҳарчаси;

      “Ширин” қўрғони (посёлка)ни – “Ширин” шаҳарчаси;

      “Қалдирғоч” массивини – “Қалдирғоч” аҳоли пункти;

      “Дўстлик” массивини – “Дўстлик” аҳоли пункти туркумига киритиш;

      1.5. Навоий шаҳар ҳокимининг:

      “Спутник” қўрғони (посёлка)ни – “Ишчилар” шаҳарчаси;

      “Умид” қўрғони (посёлка)ни – “Умид” шаҳарчаси туркумига киритиш юзасидан берилган илтимосномалари маъқуллансин.

       2. Вилоят статистика бошқармаси (Рўзиев), вилоят ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси (Турсунов), вилоят давлат архитектура ва қурилиш бошқармаси (Худойқулов) ва бошқа тегишли мутассадди давлат органлари, шаҳар ва туман ҳокимликлари амалдаги тартибда тузилган, тугатилган, чегаралари ўзгартирилган, аҳоли пункти, шаҳарчалар туркумига ўтказилган аҳоли пунтларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базани шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсинлар.

     3. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (Турсунов) тузилган, тугатилган, чегаралари ўзгартирилган, аҳоли пункти, шаҳарчалар туркумига ўтказилган аҳоли пунтларида фуқаролик паспортларига, йўл белгиларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.

     4. Юқорида кўрсатиб ўтилган туман ва шаҳар ҳокимликлари аҳоли пунктларининг тузилиши, тугатилиши, чегаралари ўзгартирилиши, аҳоли пункти, шаҳарчалар туркумига ўтказилиши муносабати билан тегишли ташкилий-ҳуқуқий тадбирларни амалга оширсин.

  5. Ушбу қарор ижросини таъминлаш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари (Эшонқулов), вилоят ҳокимининг ўринбосари (Раззоқов), вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси (Ҳайдаров) ҳамда шаҳар ва туман ҳокимлари зиммаларига юклатилсин.

 

Кенгаш раиси                                                                                     Э. Турдимов

 

Навоий шаҳар,

2013 йил 27 декабрь

ХХVI/187

"Дўстлик байроғи" рўзномаси, 2014 йил 3 январь, 1-сон (3348)

 

Кўчириб олиш:

(Тасдиқланган шакли, Adobe Fine Reader форматда. Ҳажми: 133 kb) 



Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus