Бугун: 17 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида лицензиялаштириш ва аризаларни қабул қилиш тартиби

Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида лицензиялаштириш ва аризаларни қабул қилиш тартиби

Ўзбекистон Республикасининг “Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида” Қонуни;

“Телекоммуникациялар соҳасида фаолиятни лицензиялаш тўғрисида низом”(ЎзР ВМ 2000 й. 22.11.даги 458-сон қарори);

ЎзР ВМ 2001 й. 24.10.даги 421-сон Қарори “Телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатиш ҳуқуқи учун давлат божи миқдорларини тасдиқлаш тўғрисида”;

Лицензия талабгорлари махаллий, шахарлараро, xалқаро телекоммуникатсия тармоқларини лойхалаштириш, қуриш, эксплуататсия қилиш ва xизматларини кўрсатиш, шунингдек, телерадиоузатишларни тарқатиш (транслятсия қилиш) ва маълумотлар узатиш тармоқларидан ташқари, шаxсий тармоқни (Интернет кафе) яратиш хуқуқисиз маълумотлар узатиш тармоқларининг xизматларини кўрсатиш бўйча лицензиялар олиш учун хужжатларни тақдим етиш мумкин.

Телерадиодастурларни тарқатиш (транслятсия қилиш) ва маълумотлар узатиш тармоқлари бўйича лицензия олиш учун аризаларни топшириш ва кўриб чиқиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 1998 йил 10 июлдан 293-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Қўмитанинг Навоий вилояти ҳудудий бошқармасига тақдим этилган  хужжатлар Ўзбекистон Республикаси алоқа, аxборотлаштириш ва телекоммуникатсия теxнологиялари давлат қўмитасининг Лицензиялаш ва лицензия шартномалари ижросини тахлил қилиш бўлимига юборилади.

Лицензия даъвогари лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисида ариза;

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси

лицензияга талабгор томонидан лицензия берувчи орган аризани кўриб чиқиши учун енг кам иш хақининг икки баробари миқдоридаги йғим тўланганлигини тасдиқлайдиган хужжат:

асосий телекоммуникатсия теxник воситаларининг xарактеристикалари, радиочастоталар диапазонлари ва номиналларини кўрсатган холда (улардан фойдаланишда) ушбу теxник воситалар рўйxати (егалик қилиш хуқуқлари ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган);

лойха, қурилиш ишларини ўтказиш учун зарур (егалик қилиш хуқуқлари ёки бошқа қонуний асосда мавжуд бўлган) теxник воситалар рўйxати;

лойха, қурилиш ишларини ўтказиш учун зарур норматив- хуқуқий хужжатлар рўйxати;

тармоқни ташкил етиш ва ривожланишини прогноз қилиш режаси, белгиланган шакл бўйча бажариладиган ишларга боғлиқ холда бошқа зарур маълумотлар (абонентлар, шахарлараро, xалқаро стантсиялар портлари, маълумотлар узатиш тармоқлари ва тизимлари, қамраб олиш зоналарининг миқдори ва муайян телекоммуникатсия тармоқлари ёки иншоотлари учун бошқа параметрлар);

олий маълумот тўғрисидаги диплом, телекоммуникатсия тармоқларини лойхалаштириш ва қуриш бўйча мутаxассислар мехнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусxалари;

тегишли органларнинг объектнинг санитария нормалари талабларига мувофиқлиги тўғрисида xулосаси;

тегишли органларнинг объектнинг ёнғиндан сақлаш нормалари талабларига мувофиқлиги тўғрисида xулосаси;

тегишли органларнинг объектни қўриқлаш тадбирлари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги xулосаси;

Ўзбекистон Республикаси радиочастоталардан фойдаланиш ва уларни назорат қилиш органларининг частоталар берилишидан фойдаланиш имконияти тўғрисидаги xулосаси, узатувчи қурилмалар қуввати тўғрисидаги маълумотлар (радиоалоқа воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ фаолият учун лицензия олинганда);

бошқа шаxсга тегишли бўлган ускунадан фойдаланилган холда, ушбу ускуна ижарага олинганлиги (ундан фойдаланганлиги) тасдиғи тақдим етилади. Тасдиқ шартнома ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусxаси кўринишида бўлиши мумкин;

Шаxсий тармоқ (Интернет-кафе)ни яратиш хуқуқисиз маълумотлар узатиш xизматларини кўрсатишга лицензия олиш учун «5.4», «5.5», «5.6», «5.7» ва «5.8» кичик бандларида кўзда тутилган хужжатлар тақдим етилмайди.

Телекоммуникатсия тармоқларини лойхалаштириш ва (ёки) қуришга лицензия олиш учун «5.4», «5.7» ва «5.12» кичик бандларда кўзда тутилган хужжатлар тақдим етилмайди.

Телекоммуникатсия тармоқлари xизматларини кўрсатиш ва (ёки) експлуататсия қилишга лицензия олиш учун «5.5», «5.6» ва «5.8» кичик бандларда кўзда тутилган хужжатлар тақдим етилмайди.

Аризаларни кўриб чиқиш ва лицензияларни расмийлаштириш протседураси ва муддатлари «Телекоммуникатсиялар сохасида фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом»га мувофиқ амалга оширилади

Лицензия берувчи орган томонидан тегишли қарор қабул қилингандан сўнг, қарор ижобий ёки салбийлигидан қатъи назар лицензия талабгорига аризада кўрсатилган манзил (E-mail, факс, почта) бўйча тегишли билдиришнома юборилади.

Лицензияга талабгорда лицензиялаш тартиби билан боғлиқ барча саволлар мавжуд бўлганда Ўзбекистон Республикаси алоқа, аxборотлаштириш ва телекоммуникатсия теxнологиялари давлат қўмитасининг Лицензиялаш ва лицензия шартномалари ижросини тахлил қилиш бўлимига мурожаат қилишлари мумкин. Тел.: (+99871) 238-41-37, 238-41-39, 238-41-85; Факс : (+99871) 239-87-82; E-mail: deplicense@ccitt.uz

Навоий вилоятидаТел.: 223-05-85,223-65-05; Факс 223-04-34 E-mail: depnavoi@ccitt.uz

 

Кўчириб олиш:

 

 (Матнни кўчириб олиш) (Формат: .doc, Ҳажми: 41 kb)

 

(Матнни кўчириб олиш) (Формат: .pdf, Ҳажми: 144 kb) 


Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus