2014 йилнинг I-чорагида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисида

Бугунги йиғилишимизда ҳокимликлар, назорат органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек энг асосийси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакиллари билан учрашув форматида иккинчи маротаба селектор кўринишида кенгайтирилган тартибда Навбаҳор туманида ўтказилмоқда.

Йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси департамент мудири Иминов Эркин Каримович ҳамда вилоятимиз куратори Юсупов Эркин Ашурбекович иштирок этмоқда.

Шаҳар ва туман студияларида эса туман, шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, масъул раҳбар ходимлар, жамоатчилик вакиллари, шунингдек жами 3,2 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари таклиф қилинган.

Йиғилиш кун тартибига аввало 2014 йилнинг I-чорагида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2014 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари тўғрисидаги масала киритилган.

Ҳурматли фаоллар!

Вилоятда жорий йилнинг биринчи чорагидаялпи ҳудудий маҳсулот 7,2 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш10,3 фоизга, истеъмол товарларини ишлаб чиқариш 8,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулоти 6,9 фоизга, қурилиш ишлари 3,5 фоизга, чакана савдо айланмаси 14,5 фоизга ва хизматлар ҳажми 13,6 фоизга ўсишига эришилди.

Барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 349,0 млрд сўмлик инвестициялар жалб этилиб, шундан 4,0 млрд сўми тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ташкил этди. 122 та янги ишлаб чиқариш объектлари фойдаланишга топширилди.

Маҳаллий бюджет даромад қисмининг истиқбол кўрсаткичлари тўлиқ бажарилиши таъминланди (режа 150,8 млрд сўм, амалда 151,3 млрд сўм).

Ҳисобот даврида ҳудудий экспорт прогнози топшириққа нисбатан 101,4 фоизга (8,8 млн доллар) бажарилиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 1,5 маротабага кўпайди.

Вилоятда “Соғлом бола йили” Давлат дастури доирасида аҳолининг турли қатламларининг турмуш даражаси ва сифатини оширишга ҳомийлар, ижрочилар, бюджет маблағлари ҳамда банк кредитлари ҳисобидан 59 млрд сўм маблағлар ўзлаштирилди ва белгиланган режа-топшириқ ортиғи билан бажарилди. (йиллик режага нисбатан маблағ ҳисобида 24%).

1Вилоятда жорий йилнинг биринчи чорагида кичик бизнес соҳасида 208 та янги субъект ва 7,9 мингта янги иш ўринлари ташкил этилди ва уларнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги улуши 23,9 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилган кредитлар ҳажми ҳам ўтган йилга нисбатан 29,0 фоизга ошиб, 20,4 млрд сўмга кўпайди ҳамда 90,9 млрд сўмни ташкил этди.

Барчамизга маълумки, ҳар қандай ишлаб чиқариш ва умуман иқтисодиётни модернизациялаш ҳал қилувчи даражада изчил ва фаол инвестиция фаолияти билан белгиланади. Ҳисобот даврида вилоятда 49,4 млн долларлик хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Давлат Инвестиция дастури доирасида жами 126,7 млрд сўмлик маблағлар ўзлаштирилиб режа 101,8 фоизга бажарилди.

 

1) 2014 йил 1 чорак ВРП          кўчириш

2) Иктисодиёт индикаторлари   кўчириш