2014 - СОҒЛОМ БОЛА ЙИЛИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралдаги

“Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2133 сонли қарори асосида асосида, вилоят ҳокимининг 2014 йил 4 мартда Қ-41 сонли қарори билан тасдиқланган “Соғлом бола йили” вилоят дастурининг 2014 йил январь-июнь ойларидаги ижроси тўғрисида

М А Ъ Л У М О Т

 

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 19 февралда “Соғлом бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги ПҚ-2133 сонли қарори асосида, вилоят ҳокимининг 2014 йил 4 мартда Қ-41 сонли қарори қабул қилиниб, “Соғлом бола йили” вилоят дастури тасдиқланди.

         Вилоят Дастурида Республика Дастурида назарда тутилган 7 та асосий йўналиш асосида 130 та банд асосида жорий йилда амалга оширилиши лозим бўлган энг асосий вазифалар белгилаб олинди.

         Вилоят Дастурида белгиланган лойиҳалар ижроси учун бюджет ва бюджетдан ташқари, ижрочилар ва ҳомийлар, халқаро молия институтлари маблағлари ва грантлари ҳамда тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 236,3 млрд. сўм ҳамда эвевалентда 5608,3 минг АҚШ доллари сарфланиши кўзда тутилган.

         Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, бугунги нотинч замонда мустақиллигимизни мустаҳкамлаш, халқимизнинг фаровонлигини таъминлаш жараёнида шахсан Юртбошимиз ташаббуслари билан ҳар бир йилга алоҳида ном берилиб, ўша йилда маълум бир устувор вазифаларнинг изчил ижросига алоҳида эътиборнинг қаратилиши анъана тусига айланганлиги, бу орқали аниқ натижаларга эришилаётганлиги Давлат дастурларининг ижросига мана шу нуқтаи-назардан ёндошган ҳолда ҳар бир раҳбарга жуда катта масъулият юклайди.

         Дастурни амалга оширишда 2014 йилда 236,3 млрд сўм ва эквивалентда 5608,3 минг доллар сарфланиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 164088,9 млрд. сўм ҳамда 52960 АҚШ доллари ҳажмида маблағлар ўзлаштирилди ёки 65,0 фоизга бажарилмоқда.

2014 йилнинг ўтган январь-май ойларида “Соғлом бола йили” вилоят Дастурининг 18 та банди ижроси тўлиқ якунланди.

2014 йил январь-март ойларида хотин-қизлар учун 2973 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган бўлиб, амалда 3217 тага, яъни топшириқ 108,2 фоизга бажарилган.

Жумладан, янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларини янгилаш йўналишида 160 та;

Кичик корхона ва микрофирмаларни ташкил қилиш ҳисобига 892 та;

Якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 461та,

Касаначиликнинг барча шаклларини ташкил этиш ҳисобига 421 та;

Шундан, корхоналар билан кооперацияда меҳнат шартномалари асосида касаначилик иш ўринлари ташкил этиш ҳисобига 352та,

Фермер ва деҳқон хўжаликларини ривожлантириш ҳисобидан 814 та.

Ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш ҳисобига 437 та;

Ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига 9 та янги иш ўринлари яратилди.

Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳузуридаги янги тикувчилик фаолияти билан шуғулланувчи корхонани ташкил этиш ва фаолиятини ривожлантириш бўйича бизнес-лойиҳа ишлаб чиқилди. «Дўстлик байроғи» газетасига тикувчилик иш ўринларига хотин-қизларни қабул қилиш бўйича эълон берилди. Ҳозирда иш жойига 15 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ишга қабул қилинди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун 3212,0 млн сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Жумладан, Навоий шаҳрига 953,2, Зарафшон шаҳрига 258,3, Учқудуқ туманига 152,3, Қизилтепа туманига 316,0, Хатирчи туманига 335,6, Конимех туманига 115,0, Нурота туманига 194,0, Навбаҳор туманига 283,6 Кармана туманига 347,2 млн сўм кредит ажратилди.

Вилоят бўйича жами 677 та, жумладан Кармана туманида 422 та, Қизилтепа туманида 80 та, Конимех туманида 10 та, Навбаҳор туманида 30 та, Нурота туманида 25 та, Томди туманида 25 та, Учқудуқ туманида 25 та, Хатирчи туманида 60 та уй-жойлар қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Осиё тараққиёти банки лойиҳаси доирасида вилоятнинг 5 та (Қизилтепа, Конимех, Кармана, Навбаҳор, Хатирчи) туман марказларида қиймати 19,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 152,1 км сув тармоқларини қуриш ишлари ниҳоясига етказилиб, далолатномаси расмийлаштирилмоқда.

2014 йил Инвестиция дастури асосида жами қиймати 9217,0 млн. сўмга тенг бўлган 128,0 км ичимлик сув тармоқларини қуриш режалаштирилиб, 8387,50 млн.сўм маблағ ўзлаштирилган

Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказини  реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишлари давом этмоқда. Марказда I-II-болалар бўлими, унинг таркибида аллергология, пульмонология, нефрология, гастроэнтерология, кардиология бўлимлари ташкил этилди ва койкалар ўрни кенгайтирилди. (I-болалар бўлими 30 ўринга, II-болалар бўлими 40 ўринга, янги туғилган чақалоқлар бўлими 10 ўринга, реанимация бўлими 3 ўринга кенгайтирилди).  Вилоят ҳокимлиги маҳаллий маблағдан 18 та диван кресло, 12 кроват, 8 донадан стол ва шкаф каби жиҳозлар билан таъминланди. Бугунги кунда   таъмирлаш ишлари давом эттирилаяпти. Бирлашган араб амирликлари Дубай амирлиги ҳукумати томонидан 6 та ногиронлар аравачаси, 5 та функционал крават, 4 та ногиронлар суянчиғи берилди.

Дастур доирасида Зарафшон шаҳар “Юлдуз”, Хатирчи тумани “Олчинобод”,  “Янгиработ”, Конимех тумани “Дўстлик”, Қизилтепа тумани “Нафосат”, Навбаҳор тумани “Бешработ” маданият ва аҳоли дам олиш марказиларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича 6 та объектда тендер савдолари бўлиб ўтди. Ҳозирги кунда қурилиш таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Нурота тумани “Деҳибаланд” маданият ва аҳоли дам олиш марказида тендир савдо ўтказилмаган.

Навоий шаҳридаги “А.Навоий” номидаги марказий маданият ва истироҳат боғини таъмирлаш ва реконструкция қилиш  бўйича 10,0 млрд сўм ажратилган. Ҳозирда кунда 3 та ҳожатхона, 1 та 160 ўринли ёзги саҳна, 2 та тир, 267 та  замонавий чироқлар, 5 та хордиқ чиқариш маскани (беседка) ўрнатилди, 2 та музқаймоқ савдо дўкони, 3 та салқин ичимликлар шаҳобчаси ишга туширилди. 2 та мусиқий фоввора, фойдаланишга топширилиш арафасида. Боғда ўрнатилиши белгиланган 14 та аттракциондан ҳозирги кунда 5 таси болалар кунида фойдаланишга топширилди. Қолган аттракцион ва ўйин қурилмаларининг жойлари белгиланган бўлиб, қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

Навбаҳор тумани маданият ва истироҳат боғига Навоий шаҳридаги “А.Навоий” номидаги марказий маданият ва истироҳат боғидан 6 та аттракцион ва ўйин  қурилмалари кўчириб келинди. Таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. 300 туп арча дарахти ўтқазилди. Аттракцион ва ўйин  қурилмаларини ўрнатиш жойлари белгилаб олинди.

Конимех туман истироҳат боғида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари  олиб борилиб, ҳар  хил турдаги 400 дона гул кўчатлари экилди. Хозирги кунда истироҳат боғида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Боғдаги 2 та фавворани ва барча электр симёғочларни тартибли жойлаштириш ҳамда “Мотамсаро она” ҳайкали олдини доимий равишда ёритиб туриш мақсадида ёритгич чироқларни таъмирлаш ишлари, боғда жойлашган саҳнани қайта таъмирлаш ва истироҳат боғидаги ер майдонларини ажратиб турадиган қўрғон (темир панжараларни) ларни  бузилиб ярақсиз холга келиб қолган қисмларини янгисига алмаштириш ва бўяш ишлари амалга оширилмоқда.  Боғдаги мавжуд сув ҳавзаси ва саҳнани  таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Қизилтепа туманидаги “Маданият” МФЙда “Навоий Тўлқин” МЧЖ томонидан наъмунавий комплексси қурилиш монтаж ишлари тўлиқ тугатилиб, туман ҳокимининг 2014 йил 26 мартдаги Қ-03/201 сонли қарори билан фойдаланишга қабул қилинди.                                                                       

Учқудуқ туманида “Л.Мурашимов” ОФЙ да Мавжуд ер майдонида фуқаро “Б.Дербисов”  томонидан жорий йилнинг 3 чорагида жами лойиҳа қиймати 35,0 млн.сўм маблағ сарфланиши хисобига 3 та янги иш ўринлари яратилиши режлаштирилган.

Хатирчи туманида “Гулистон” МФЙда мавжуд ер майдонида ЯТТ “Эшниёзов Анвар”  томонидан жорий йилнинг 3 чорагида жами лойиҳа қиймати 240,0 млн.сўм маблағ сарфланиши хисобига 5 та янги иш ўринлари яратилиши режлаштирилган. Бугунги кунда хизмат кўрсатувчи банк Микрокредит банк томонидан 48,0 млн.сўм, ўз маблағи ҳисобидан 100,0 млн. сўм сарфлаб қурилиш ишлари якунланиб, бугунги кунда ички пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда.

Конимех туманида “Навруз” МФЙда мавжуд ер майдонида “Абдураим Авлод” х/ф томонидан жорий йилнинг 3 чорагида жами лойиҳа қиймати 100,0 млн. сўм маблағ сарфланиши хисобига 8 та янги иш ўринлари яратилиши режлаштирилган. Бугунги кунда Лойиҳа ташаббускори ўз маблағи ҳисобидан 25,0 млн. сўм маблағ сарфланиб қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 

Нурота туманида “Гулистон” МФЙда Мавжуд ер майдонида фуқаро “Маматов Элёр” томонидан жорийл йилнинг 3 чорагида жами лойиҳа қиймати 60,0 млн.сўм маблағ сарфланиши хисобига 5 та янги иш ўринлари яратилиши режлаштирилган. Бугунги кунда лойиҳа ташаббускори ўз маблағи ҳисобидан 25,0 млн.сўм сарфланиб қурилиш ишлари 40 фоизга бажарилган.

 Бундан ташқари Кармана Навбаҳор, Томди туманларининг чекка қишлоқларида “Гўзаллик салони”, таъмирлаш ва тикув цехи, маиший техникага техник хизмат кўрсатиш пункти бўлган маиший хизмат кўрсатишнинг биттадан намунавий комплекслари ташкил этиш бўйича 3 та лойиҳага талаб этиладиган ер майдонлари ажратиб берилган. Бугунги кунда мазкур лойиҳаларда лойиҳа ташаббускорлари томонидан қурилиш монтаж ишлари олиб борилмоқда. Ушбу лойиҳалар жорий йилнинг 3 чорагида тўлиқ фойдаланишга топширилади.

Жорий йилнинг 20 июнь ҳолатига аёл тадбиркорларга, шунингдек ишловчилари-нинг камида 50 фоизини хотин-қизлар ташкил этувчи кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига 15 млрд. 252 млн сўм миқдорда имтиёзли кредитлар ажратилди.

Вилоятда 2014 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига асосан қарийб 41 мингдан ортиқ (41039 та) янги иш ўринлари барпо этилиши режалаштирилган. 2014 йил иш ўринларини ташкил этиш ва аҳолининг бандлигини таъминлаш Дастури асосида жорий йилнинг январь-май ойларида 17.6 мингта (дастурга нисбатан 104,4%) янги иш ўринлари яратилган бўлиб, шундан 6,4 мингтаси хотин-қизлар учун ташкил этилган. Касаначиликнинг барча шаклларини ташкил этиш ҳисобига 2863 та янги иш ўринлари яратилган бўлиб, шундан 1262 таси хотин-қизлар учун ташкил этилган.

  Яратиладиган янги иш ўринларининг ҳаққонийлигини аниқлаш мақсадида мунтазам равишда мониторинг олиб борилмоқда.

  Жорий йилнинг 5 ойи давомида ҳудудий Бандликка кўмаклашиш ва ахолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига 2,3 мингта хотин-қизлар мурожаат этган бўлиб, шулардан 1,8 минг нафари ишга жойлаштирилди. Мурожаат этган хотин-қизларнинг 45 нафари касбга ўқитилди, 10 нафари вақтинчалик ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун 4546,0 млн сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилди. Жумладан, Навоий шаҳрига 1053,0 Зарафшон шаҳрига 267,9, Учқудуқ туманига 179,0,  Қизилтепа туманига 665,9, Хатирчи туманига 513,4, Конимех туманига 154,1,  Нурота туманига 540,9, Навбаҳор туманига 471,7, Кармана туманига 643,9, Томди туманига 56,0 млн сўм кредит ажратилди.

Марказий банкнинг вилоят Бош бошқармаси, тижорат банклари, «Камолот» ЁИҲ вилоят Кенгаши ҳамкорликда Ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш, қуриш ва реконструкция қилиш учун 4679,0 млн сўм миқдорида имтиёзли ипотека кредитлари ажратилди.

Вилоят бўйича жами 677 та, жумладан Кармана туманида 422 та, Қизилтепа туманида 80 та, Конимех туманида 10 та, Навбаҳор туманида 30 та, Нурота туманида 25 та, Томди туманида 25 та, Учқудуқ туманида 25 та, Хатирчи туманида 60 та уй-жойлар қурилиш ишлари олиб борилмоқда.

17 та массивда 63 та пудрат корхоналари томонидан қиймати 107,8 млрд.сўмга тенг бўлган 677 та уй-жойлар қурилиши режалаштирилиб, ҳисобот даврида 83,1 млрд.сўм (77%) маблағ ўзлаштирилди.

Жумладан, пудрат ташкилотлари томонидан 2014 йилнинг 23 июнь ҳолатига 677 та уйда (100%) ғишт териш, 677 тасида (100%) плита ёпиш, 590 тасида (83%) металл черепица, 607 тасида (90%) эшик-дераза ўрнатиш, 530 тасида (78%) сувоқлаш, 460 тасида (68%) иситиш тизимини ўрнатиш, 305 тасида (45%) пол ишлари, 580 тасида (86%) ниҳоясига етказилди.

2014 йил Инвестиция дастури асосида жами қиймати 9217,0 млн.сўмга тенг бўлган 128,0 км ичимлик сув тармоқларини қуриш режалаштирилиб, 8387,50 млн.сўм маблағ ўзлаштирилган.

Дастурда Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини  бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан давом эттириш, шу жумладан, Хатирчи, Қизилтепа ва Кармана туман тиббиёт бирлашмалари, вилоят силга қарши кураш ва психиатрия диспансерлари бўлимлари учун янги бинолар қуриш, Нурота туман тиббиёт бирлашмаси туғруқ бўлими ҳамда вилоят онкология диспансери бўлимини реконструкция қилиш режалаштирилган эди.

Ҳозирда биноларни капитал таъмирлаш ва янгидан қуриш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган 2014 йил Инвестиция Дастури асосида смета лойиҳаларини тайёрлаш ишлари олиб борилди.

Қизилтепа туман тиббиет бирлашмаси кўп тармокли марказий поликлиника биносини  лойиха смета хужжатлари "Архгрантпроект" ОАЖ томонидан тайёрланган. Тендер савдолари ўтказилиб “Велла плюс” МЧЖ пудратчи ташкилот томонидан 2307,2  млн сўмга ютиб олинган.

2014 йилга 2307,2 млн сўмга  туман кўп тармоқли марказий поликлиника биносини қуриш режалаштирилган.

Бугунги кунда 1188,5 млн сўм молиялаштирилиб, 1536,0 млн сўмлик ишлар бажарилган. Режага нисбатан 74,9 %.

1-қаватда  Аква  деразалар  қўйиш ишлари 100% бажарилди.

1-қаватда плита 100% монтаж  бўлди. 2-қаватда ғишт  териш  ишлари  бажарилиб, плита монтаж ишлари олиб борилмоқда. Бетон ишлари 100%га бажарилган. Акт разбивка қилинди, траншея қазилган, бетон ишлари 100% бажарилган, гравейная основания қилинди.

Нурота туман туғруқ бўлимини реконструкция қилиш туман тиббиёт бирлашмаси лойиха смета хужжатлари "Қурилиш лойиха "МЧЖ томонидан тайёрланган. Тендер савдолари ўтказилиб “Азизбек келажаги сари” МЧЖ пудратчи ташкилот томонидан 517.5 млн сўмга ютиб олинган.      

2014 йилга 517,5 млн сўмга туғруқ бўлимини капитал таъмирлаш режалаштирилган.

Бугунги кунда 252,3 млн сўм молиялаштирилиб, 310,0 млн сўмлик ишлар бажарилган,Режага нисбатан 60 % ни ташкил этади. Эшик  деразалар 100% келтирилиб 90 %  ўрнатилди. Мрамир ишлари 65%, сувоқлаш 68%, иситиш тизими ва кафел териш ишлари 40%,   цемент 10 тн, охак 5 тн, арматура 4 тн келтирилди.

    Вилоят онкология диспансерининг бўлимларини қуриш 2013 йилда 1705,0 млн сўмга  радиология бўлими янгидан қурилди.

    2014 йилга 3909,3 млн сўмга даволаш бўлими, поликлиника ва ёрдамчи бинолар қурилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда 1890,4 млн сўм молиялаштирилган.2956,0 млн сўмлик ишлар бажарилган. Режага нисбатан 78,8%.  Поликлиника бўлимида  фундамент ишлари 100%, 1 қаватда плита монтажи 80% бажарилди. 2 чи қаватда ғишт териш ишлари 50%,  маъмурий бино қисмида том ишлари ва перегоротка ишлари 100 % га бажарилди. Эшик дерезалар 100% ўрнатилди. Ер ишлари ва фундамент 100 % қуйилди, маъмурият биносида сувоқлаш ишлари олиб борилмоқда, Ограждения фундамент ишлари 100%га бажарилди. Эшик деразалар 100%га  ўрнатилди.

Хатирчи туман тиббиётбирлашмасининг бўлимларини реконструкция қилиш лойиҳа смета ҳужжатлари “Навоийфуқаролойиҳа” МЧЖ томонидан  тайёрланган. 173-ИК 25.10.2012 йилда экспертиза хулосаси олинган. 24.11.12 йил №227 сонли “Правда востока” газетасида эълон берилган. Тендер савдоларига 9141.7 (ККС билан) млн сўмга қўйилган. 8912.4 млн сўмга пудратчи “Пахтаобод таллимар плюс” МЧЖ томонидан ютиб олинган. Объектнинг реконструкция қилиш муддати 2013-2014 йилларга яъни 660 кун қилиб  белгиланган. 2013 йилда 300 қатновли туман кўп тармоқли поликлиникасини 472,0 млн сўмлик қурилиш инженерлик тизимни реконструкция қилиш режалаштирилган.

2013 йилда 363,5 млн сўм молиялаштирилган. 472,0 млн сўмлик ишлар бажарилган. Режа 100,0% га бажарилган.

2014 йилга 3500 млн сўмлик даволаш бўлими, поликлиника ва ёрдамчи биноларини қурилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда 1505,6 млн молиялаштирилган. 2166,0 млн сўмлик ишлар бажарилган, Режага нисбатан 64,3%.  Поликлиникада том ёпиш 2-этаж ишлари 100% га бажарилди, сувоқлаш, пол, перегаротка, электро монтаж ишлари бажарилмоқда.   2 блог фундамент  ишлари 80 % бажарилди,   плита 50 дона, 200 минг дона ғишт, арматура 3 тн, 40 тн цемент, охак 15 тн келтирилган Ишчилар сони 48 та. Акфа деразалар 100% қўйилди.

Навбахор туманида жойлашган вилоят асаб-рухий касалликлар диспансери лойиха смета хужжатлари "Архгрантпроект" МЧЖ томонидан тайёрланган. 2537.9 млн сўмга пудратчи "Навоий қишлоқ қурилиш" МЧЖ томонидан ютиб олинган.

2014 йилга 2537.9 млн сўмлик  қурилиш ишлари режалаштирилган.

Бугинги кунда 1286,5 млн сўм маблағ молиялаштирилган. 1607,0 млн сўмлик ишлар бажарилган,  Режага нисбатан 66,2 %. Траншея ишлари 100%га бажарилган, фундамент қуйиш ишлари 100%,  ФСБ монтаж 100 % бажарилди, пилита перек  100 % монтаж қилинди. Подвал ишлари 100 % бажарилди. Клатка  ишлари  бошланди, арматура 4 тн, плита 20 дона, ишчилар сони 60 та.

Кармана туман тиббиёт бирлашмасини реконструция қилиш туман тиббиёт бирлашмасининг лойиха смета хужжатлари "Навоийгражданпроект" МЧЖ томонидан тайёрланган. 1754.4 млн сўмга пудратчи "Хит-трейденг" МЧЖ томонидан ютиб олинган.

2014 йилга 1754.4 млн сўмлик  қурилиш ишлари режалаштирилган.

Бугинги кунда 951,9 млн сўм маблағ молиялаштирилган. 1020,0 млн сўмлик ишлар бажарилган, 58,1 фоизни ташкил этади.  Бинонинг ер тўла  қисми 100 % ёпилди. Транщея ишлари 100% га бажарилди, 300 дона ФБС блок монтаж ишлари 100 % , ғишт териш ишлари 30 %,ФБС 300 дона, бетум 4,5 тн, шебен 20 м, тахта 10 м3, арматура 10 тн, ғишт 110 000 дона, цемент 15 тн, ЖБ плита 219 дона келтирилган.

Вилоят сил касалликлари диспансерини реконструкция қилиш лойиҳа смета ҳужжатлари "Навоийгражданпроект" МЧЖ томонидан  тайёрланган. 2340,0 млн сўмга пудратчи “Азизбек келажаги сари” МЧЖ томонидан ютиб олинган.

2014 йилга 2340.0  млн сўмлик  қурилиш ишлари режалаштирилган.

Бугинги кунда 943,2 млн сўм маблағ молиялаштирилган. 1276,2 млн сўмлик ишлар бажарилган. Режага нисбатан 60,8 %.  Траншея ишлар 100% га бажарилди, Фундамент-бетон ишлари 100% га бажарилган. Ғишт териш  ишлари 35% бажарилди, ғишт 120 минг  дона, цемент 20 тн. ФБС 100% монтаж қилинди. 

Жами 14 та, жумладан, Навоий шаҳридаги “Тинчлик”, Нурота туманидаги “А.Навоий”, “Нурота”, Хатирчи туманидаги “Учқара”, “Мирдош”, “Ш.Рашидов-1”, “М.Эргашев”, Навбаҳор туманидаги “Ғужбоғ”, Кармана туманидаги “Нарпай”, Қизилтепа туманидаги “Тошрабод”, “Муғжин”, “Ҳусбуддин”, Конимех туманидаги “Маданият” ва Томди туманидаги “Утемурат” қишлоқ врачлик пунктларини капитал таъмирлаш ишлари якунланмоқда. Мазкур мақсадларга қарийб 1,0 млрд сўмдан ортиқроқ маблағлар сарфланмоқда.

Дастур доирасида Саломатлик-3 лойиҳаси асосида Навбаҳор, Нурота ва Конимех туман тиббиёт бирлашмалари рентген ва ультратовуш диагностикаси аппаратлари билан таъминланди. Мазкур мақсадларга 1,2 млрд сўм маблағлар сарфланди.