Аҳолиси

Дастлабки маълумотларга кўра, Навоий вилоятида 2018 йилнинг 1 июл ҳолатига вилоятда доимий аҳоли сони 964,7 минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 6655 кишига ёки 0,7 фоизга кўпайди.

Туғилиш даражаси. 2018 йилнинг январ-июнида туғилганлар сони 9098 кишини ташкил қилди ва 2017 йилнинг шу даврига (9294 киши) нисбатан -196 тага камайди. Туғилиш коэффициенти мос равишда 19,1 промиллени ташкил қилди ва 2017 йилнинг шу даврига (19,8 промилле) нисбатан -0,7 промиллега камайди.

Туғилиш даражаси вилоятнинг Навоий шаҳар (19,0 дан 18,6 промиллега), Учқудуқ (23,1 дан 21,8 промиллега), Навбаҳор (19,6 дан 17,4 промиллега), Конимех (21,2 дан 19,6промиллега), Қизилтепа (17,2 дан 16,6 промиллега), Нурота (20,0 дан 19,0 промиллега) туманларида камайгани кузатилди.

Ўлим даражаси. 2018 йилнинг январ-июнида ўлганлар сони 2009 кишини ташкил қилди ва 2017 йилнинг шу даврига (2191 киши) нисбатан -182 тага камайди. Ўлим коэффициенти мос равишда 4,2 промиллени ташкил қилди (2017 йил январ-июнида – 4,7 промилле).

Ўлганлар сонининг кўпайиши Зарафшон шаҳар (3,4 дан 3,9 промиллега), кўпайгани кузатилди.

Ўлганлар умумий сонидан 63,0 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 10,2 фоизи - ўсма касалликларидан, 5,1 фоизи - овқат ҳазм қилиш органлари касалликларидан, 1,9 фоизи - нафас олиш органлари касалликларидан, 7,5 фоизи - бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатлар, ҳамда 11,8 бошқа касалликлардан вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январ-июнида бир ёшга тўлмаган 73 та болалар ўлими кузатилди. Болалар ўлими коэффициенти 7,1 промиллени ташкил қилди (2017 йилнинг январ-июнида 10,0 промилле).

Рўйхатга олинган 1 ёшгача вафот этган болалар сони 0,07 минг нафарни ташкил этиб, уларни 65,8 %ни перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 2,7%ни нафас олиш аъзолари касалликларидан, 23,3%ни туғма аномиялардан, 1,4%ни бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан ва 6,73 бошқа кассалликлардан вафот этган

Никоҳлар ва ажралишлар. 2018 йилнинг январ-июнида ФҲДЁ органларида 2912 та никоҳлар ва 523 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан 6,1 та никоҳ (2017 йилнинг тегишли даврида – 5,9 та) ва 1,1 та ажралишлар (2017 йилнинг тегишли даврида – 1,2 та) тўғри келди.

Миграция. Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январ-июн ойларида вилоят бўйича кўчиб келганлар сони 6500 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 6934 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи манфий 434 кишига (2017 йилнинг шу даврида манфий 72 киши) тенг бўлди.

Энг катта манфий қолдиқлар Навоий шаҳрида (манфий 874), Зарафшон шаҳрида (манфий 145), Қизилтепа (манфий 132), Учқудуқ (манфий 245), туманларида кузатилди.

Аҳолининг табиий ҳаракати 2018 йил январь-июнда қуйидагича ифодаланади:

Ҳар 1000 кишига

Меҳнат ресурсларининг сони дастлабки маълумотларга кўра, 2017 йил январ-мартга нисбатан 100,8 фоизга кўпайиб, 549,8 минг кишини ёки вилоят доимий аҳолисининг 57,2 фоизини ташкил қилди.

2018 йил январ-июнда бандликка кўмаклашувчи марказларига ишга жойлаштиришда ёрдам беришни сўраб, 11964 нафар фуқаро мурожаат қилди. Иш қидириб мурожаат этганлар Навоий шаҳрида (2060 кишига), Қизилтепа (1341), Зарафшон шаҳрида (1002 кишига), Нурота (1171 кишига), Томди (808 кишига), Хатирчи (1548 кишига) ва Кармана (1372 кишига) туманларида кўп

Бандликка кўмаклашувчи марказларига мурожаат қилган фуқаролардан 3879 нафари ишга жойлаштирилди. Айниқса ушбу кўрсаткич, Навоий шаҳрида (728 киши), Зарафшон шаҳрида (546киши), Нурота (434 киши), Хатирчи (305 киши), Кармана (397 киши), Навбахор (357 киши), Қизилтепа (247 киши) туманларида юқори даражада бўлди.

Ўтган давр мобайнида бандликка кўмаклашувчи марказларида рўйхатга олинган фуқаролардан 544 нафари ишсизлик мақомини олган.

Бандликка кўмаклашувчи марказлари орқали ишга жойлаштирилган фуқаролар сони қуйидагича ифодаланади:

(киши)