Бозор инфратузилмаларини ривожланиши

Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 29 декабрдаги 517-сонли «Вазирлар Маҳкамасининг умумиқтисодиёт комплекси иши самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини бажариб, молиявий ҳолатни барқарорлаштириш, тўлов интизомини ҳамда пул-кредит сиёсатини мустаҳкамлаш борасида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

- нақд пул тушуми устидан қатъий назорат ўрнатилди;

- тижорат банклари томонидан лойиҳаларнинг самарадорлиги ва харажатларни қоплашдан келиб чиққан ҳолда кредитлар  ажратилиши устидан назорат кучайтирилди;

- маҳаллий бюджет тақчиллигини инфляциясиз қоплашга босқичма-босқич ўтиш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилди;

- солиқ-бюджет сиёсатини такомиллаштириш ва солиқларнинг рағбатлантирувчи роли кучайтирилди. Вилоятда бозор инфратузилмаларини ривожлантириш учун барча шароитлар яратилди;

- вилоятдаги Марказий банк ва 13 та тижорат банклари фаолиятини банк тизимини  ислоҳ қилиш талаблари асосида ташкил этилди.

Айниқса, 2007 йилда «Миллий валютани ҳалқаро жорий операциялар бўйича конвертациясини таъминлаш Ҳаракат режаси ижроси»га доир Республика Идоралараро махсус йиғилишида белгиланган вазифаларни вилоятда бажарилишини ташкил этиш юзасидан иқтисодиёт ва назорат органларининг тадбирлар дастури ишлаб чиқилди ва шу дастур асосида иш ташкил этилди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида миллий валютамизни ҳалқаро операцияларда конвертацияси таъминланди.

Эркин конвертацияга ўтилиши вилоятга чет эл инвесторларини кириб келиши учун имконият яратиб берди.

Натижада, банкларга барча манбаалардан пул тушуми кўпайди. Аҳолига истеьмол моллари етказиб бериш, пуллик хизмат кўрсатиш тармоғи  яхшиланди.

Вилоятда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг вилоят Бош бошқармаси ҳамда 13 та тижорат акционерлик банклари жумладан, ОАТБ «Саноатқурилишбанк», ОАТБ «Агро банк», ТИФ «Миллий банк», ОАТБ «Микрокредитбанк», ДТ Халқ банки, ОАТБ «Қишлоқ қурилиш банк», ОАТБ «Савдогар банк», ДАТ «Асака банк», АТИБ «Ипотека банк», ОАТБ «Ипак йўли банк», ОАТБ «Ҳамкор банк», ОАТ «Алоқа банк» ва ОАТ «Турон банк» вилоят бўлим ва филиаллари фаолият кўрсатмоқдалар.

Ташқи иқтисодий алоқалар вилоят вакиллиги қимматбаҳо қоғозлар бозори савдосини ташкил этувчи брокерлик идоралари, Республика Миллий депозитарияси, Кўчмас мулклар биржаси, Товар хом-ашё фонд биржалари, «Мадад» суғурта агентликлари ва «Ўзбекинвест» экспорт-импорт Миллий суғурта компанияси Навоий вилоят шўъба корхоналари ишлаб турибди.

Вилоятда кўп укладли иқтисодиётни барпо этиш ва мулкчиликни барча шаклларини ривожлантириш учун етарли иқтисодий шароитлар яратилди.

2015 йилнинг 1 январ ҳолатига 31 та ҳиссадорлик жамиятлари, 3774 та хусусий корхоналар, 56 та қўшма корхоналар, 3318 та давлат ва бошқа мулк эгалари фаолият кўрсатмоқда.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг 52,6 фоизи хусусий корхоналар, 47,4 фоизи бошқа мулк шаклидаги корхоналардир.

Вилоятда 2015 йилнинг 1 январ ҳолатига 6126 та микрофирма ва 672 та кичик корхоналар мавжуд бўлиб, уларнинг 33,3 фоизи савдо ва умумий овқатланиш, 21,2 фоизи саноат, 12,4 фоизи қурилиш корхоналардир.

Вилоятда қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳалари тўлалигича нодавлат мулк шаклига ўтказилди.

Кичик ва ўрта бизнесни молиявий жиҳатдан қўлллаб-қувватлашга эътибор кучайтирилди.

2014 йилнинг январ-декабр ойларида кичик бизнес субъектларига 384865,8 млн. сўмлик кредитлар берилди.

Давлатга қарашли ва нодавлат мулкларни «Ким ошди» ва танлов савдоларида сотиш йўлга қўйилди.

Фуқароларга мерос қилиб қолдириш шарти билан умрбод эгалик қилишлари учун якка тартибда уй-жой қуришга ва шахсий ёрдамчи хўжаликни юритиш учун ер майдонларини «Ким ошди» савдоларида сотиш бўйича белгиланган дастурларни бажарилиши таъминланди.

Амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ишловчиларнинг ўртача бир ойлик иш ҳақи вилоят бўйича 2014 йилда 1787852,1 сўмни ташкил этди.

Вилоятда иқтисодиётнинг молиявий муттаносиблиги таъминланди. Маҳаллий бюджетнинг даромад қисми бўйича барча кўрсаткичлар ошириб бажарилганлиги туфайли бюджет тўловларини ўз вақтида амалга ошириш имконияти яратилди.

Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтиришга алоҳида эътибор берилди.

Вилоят бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш 2014 йилнинг январ-декабр ойларида амалдаги нархларда 7575,8 млрд. сўмни ташкил этди ёки 2013 йилга нисбатан 104,0 фоизга ўсди. 2013 йилга нисбатан аҳоли жон бошига ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш мос равишда 2,5 фоизга кўпайди.

Ялпи ҳудудий маҳсулот таркибида қишлоқ хўжалиги, савдо ва умумий овқатланиш ҳамда бошқа тармоқлар улуши ортди.

Умуман олганда иқтисодиётни барқарор ривожланиши учун барча шарт-шароитлар яратилди.