Хатирчи тумани

  Алиев Ғофир Қуватович

   Хатирчи тумани ҳокими

   Телефон: 544-4010544-4208 (Факс)

   Манзил: Хатирчи тумани, Янгиработ шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 34-уй.

   Почта индекси: 211001

   Қабул кунлари: Ҳафтанинг шанба кунлари соат 9:00 дан 13:00 гача

   Электрон почта:  xatirchi@nv.uz

 

 


1964 йилда ташкил топган.

Маъмурий маркази – Янгиработ шаҳри.

Майдони – 1,42 минг кв. км (141797 га), шу жумладан:

  • Қишлоқ хўжалик ерлари 107057 га (шўр босган ерлар 668 га), шу жумладан шудгорланадиган ерлар – 29617 га, боғлар, узумзорлар, тутзорлар – 4377 га, бўз ерлар – 894 га, яйловлар – 72169 га. Ерларнинг ўртача бонитет-балли – 52 балл. 
  • Уй-жойлар, томорқалар – 6441 га,
  • ўрмонлар – 550 га,
  • автомобил йўллари ва темир йўллар – 1576 га,
  • зовурлар, ариқлар, сув ҳавзалари, дарёлар ва сойлар – 1652 га,
  • ижтимоий объектлар, кўчалар, майдонлар – 1520 га,
  • бошқа хил ерлар (қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар, саноат корхоналарининг ерлари, хизмат кўрсатиш объектлари ва бошқалар) – 23001 га.

Аҳолиси – 196,9 минг киши.

Миллий таркиби (2019 йил 1 январ ҳолатига):

  • ўзбеклар – 98,9% (193,2 минг киши),
  • татарлар – 0,2% (0,4 минг киши),
  • руслар – 0,2% (0,3 минг киши),
  • тожиклар – 0,1% (0,3 минг киши) ва бошқалар – 0,6 % (1,2 минг киши).

Навбаҳор, Нурота туманлари, Самарқанд вилояти билан чегарадош.

Туман қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Пахта: давлат буюртмаси (32,1 минг тонна) – 2010 йилда 103,5 % га бажарилган.

Ғалла: давлат буюртмаси (27,0 минг тонна) – 2011 йилда 110,3 % га бажарилган.

Йирик саноат корхоналари (1): "XATIRCHI PAXTA KLASTERI" МЧЖ (бошқа толаларни тайёрлаш ва йигириш).

Ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми – 292,8 млрд. сўм, 2018 йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати – 94,0%.

(2019 йил 1 сентябр ҳолатига):

Кичик бизнес субъектлари – 1414 бирлик

Чорвачилик субъектлари – 134, балиқчилик субъектлари – 14, паррандачилик - 19.

 

Навоий вилоят ҳокимининг 2015 йил 29 февралдаги Қ-35 сонли қарори (Кўчириб олиш. Формат: .pdf, Ҳажми: 194 kb )

Хатирчи туман ҳокимлигининг структураси (Кўчириб олиш. Формат: .pdf, Ҳажми: 127 kb)

!!! Туман ҳокимлиги Низоми янгиланмоқда

 

Юридик манзили:

Хатирчи тумани, Янгиработ шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 34-уй.

Тел: (+99879) 544-4010

Факс: (99879) 544-4208

E-mail: xatirchi@nv.uz

Расмий веб сайти: xatirchi.uz