Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларини тасдиқлаш тўғрисида

НАВОИЙ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

(2016 йил 1 июлдан кучга кирган)

       Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари тўғрисида”ги, (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006й., 4-сон, 158-модда) “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 1996й., 5-6-сон, 59-модда) Қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги “Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 239-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 42-43-сон, 364-модда) ижроси юзасидан ҳамда Навоий кон-металлургия комбинати давлат корхонасининг 2016 йил 22 апрелдаги 4-01-11/4528-сонли мурожаати, вилоят Молия бошқармасининг 2016 йил 20 майдаги 01-02-02-760-сонли, вилоят Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш бошқармасининг 2016 йил 9 июндаги 01/10-1965-сонли хулосаларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6, 25-моддаларига асосан

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

      1. Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2016 йил 1 июлдан жорий этилсин.

       2. Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси тизимидаги турар жой фондини сақлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш корхоналари аҳолига ўз вақтида сифатли хизмат кўрсатилишини таъминласинлар.

      3. Вилоят ҳокимлиги Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари котибияти (Ниёзов) га ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини;

    Вилоят ҳокимлиги Компъютерлаштириш маркази давлат корхонаси (Фармонов)га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

     4. Вилоят ҳокимининг 2015 йил 1 майдаги “Навоий Кон-металлургия комбинати давлат корхонаси томонидан Навоий ва Зарафшон шаҳарлари ҳамда Учқудуқ туманида турар жой фондини сақлаш, унга техник хизмат кўрсатиш тарифларини тасдиқлаш тўғрисида” ги Қ-69-сонли қарори (“Дўстлик байроғи” газетаси, 2015й., 36-сон (3487), 2016й., 25-сон (3580) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

      5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари К.Расулов зиммасига юклатилсин.

      6. Мазкур қарор 2016 йил 1 июлдан бошлаб кучга киради.

 

Вилоят ҳокими                                                          Э.Турдимов

 

Навоий шаҳар

2016 йил 25 июн

Қ-104-сон

“Дўстлик байроғи” рўзномасида, 1 июль, 53-сон (3608)

 

Кўчириб олиш:

 (Қарор ва иловасини кўчириб олиш, Тасдиқланган шакли, Adobe Fine Reader форматда. Ҳажми: 1 000 kb)