Савдо ва пуллик хизмат

Мустақиллик йилларида вилоятда иқтисодиётнинг асосий тармоқларидан ҳисобланган аҳолига савдо ва пуллик хизмат кўрсатиш соҳасида муайян ишлар амалга оширилди.

Натижада, аҳолига кўрсатилаётган хизмат ҳажмлари йил сайин ортиб бормоқда.

Вилоятда 2014 йил якуни билан чакана савдо айланмаси хажми 2467,2 млрд. сўмни (ахоли жон бошига 2719,3 минг сўм) ташкил этиб, 2013 йилга нисбатан 115,3 фоизни, пуллик хизматлар хажми эса 718,6 млрд. сўм (ахоли жон бошига эса 792,1 минг сўм) ёки 114,9 фоизни ташкил этди.

Чакана савдо айланмаси хажми Навоий шаҳрида (ўсиш суръати 116,0%) ва Хатирчи (115,6%) туманида вилоят кўрсаткичидан юқори бўлган.

Ҳисобот даврида вилоятда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг ялпи худудий махсулотдаги улуши 27,8 фоизни ташкил этди.

Жумладан, хизматлар жами 116,6 фоизга (прогноз 116,6%), алоқа хизмати 130,7 фоизга (133,4%), компьютерлаштириш  хизмати 128,7 фоизга (128,0%), транспорт хизматлари 121,7 фоизга (118,8%), молия ва банк хизматлари 132,0 фоизга (129,8 %), қурилиш хизмати 118,4 фоизга (120,3%), ускуналарни таъмирлаш хизматлар 107,5 фоизга (104,8%), қишлоқ хўжалик техникаларни таъмирлаш хизмати 113,1 фоизга (109,8%), туризм мехмонхона хизмати 113,2 фоизга (112,0%), савдо ва умумовқатланиш хизмати 123,9 фоизга (123,7%), маиший хизмати 118,0 фоизга (120,8%), таълим хизмати 103,3 фоизга (100,0%), соғлиқни сақлаш хизмати 103,9 фоизга (112,5%), қишлоқ хўжалиги хизмати 108,8 фоизга (110,6%) ва бошқа хизматлар 107,1 фоизга (108,2%) бажарилди.

Ажратилган кредитлар ва тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобига вилоятда жами 651 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари ташкил этилди.

Жумладан, 295 та савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари, 8 та компьютер дастурлаштириш хизмати, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 47 та, маиший хизматлари 184 та, молия хизматлари 21 та, соғлиқни сақлаш хизматлари 16 та, таълим хизматлари 3 та, технологик жиҳозларини таъмирлаш ва техника хизматини кўрсатиш хизматлари 23 та, транспорт хизматлари 18 та ва бошқа 36 та турдаги хизматлар кўрсатиш шохобчалари ташкил этилиб, 1472 та (101,2%) иш ўринлари яратилди.

2014 йилда вилоят бўйича аҳолига кўрсатилган пуллик хизмат хажми  718637,2 млн. сўмни ташкил этиб, 2013 йилга нисбатан 114,9 фоизга ўсди.

Аҳоли жон бошига кўрсатилган пуллик хизматлар 792100,0 сўмдан тўғри келиб, мазкур кўрсаткич 2013 йилга нисбатан 128,6 фоизга ошди.

Маиший хизмат кўрсатиш ҳажми эса 62475,4 млн. сўмни, аҳоли жон бошига 68900,0 сўмни ташкил этди.

Маиший хизмат кўрсатиш хажми мазкур кўрсаткичлари 2013 йилга нисбатан мос равишда 113,3 фоизга ортди.