Турсунов Кобул Бекназарович

Навоий вилояти ҳокими

Телефон: 229-62-06, факс: 229-62-80.

Қабул кунлари: Ҳар ҳафтанинг шанба кунлари соат 8:00 дан 11:00 гача

Электрон почта манзили: info@navoi.uz

Туғилган йили: 1964 йил, Навоий вилояти, Навоий тумани

Миллати: Ўзбек

МаълумотиОлий, 1993 йилда Тошкент давлат техника университети, 2004 йилда Бухоро давлат университети, 2005 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-қурувчи, иқтисодчи.

 

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ:

1981-1986йй. - Навоий тумани 18-кўчма механизациялашган колоннаси ишчиси, таъминот бўлими иқтисодчиси

1986-1989 йй. - "Давлатагросаноат" қўмитаси бош ахборот-ҳисоблаш марказининг Навоий шаҳридаги 41-бўлими етакчи муҳандиси

1989-1996 йй. - "Ўзматлуботқурилиш" трестига қарашли "Навоий" кўчма механизациялашган колоннаси молия-иқтисодиёт бўлими иқтисодчиси, бўлим бошлиғи

1996-1997 йй - "Ўзматлуботқурилиш" трести директорининг иқтисодиёт бўйича ўринбосари

1997-2001 йй. - "Қизилқумцемент" акциядорлик жамияти таъминот бўлими етакчи мутахассиси, молия-иқтисодиёт бўлими бошлиғи ўринбосари

2001-2006 йй. - "Қизилқумцемент" акциядорлик жамияти молия-иқтисодиёт бўлими бошлиғи

2006-2007 йй. - Навоий шаҳар "Baxt-Textilе" қўшма корхонаси бош директори ўринбосари

2007-2012 йй. - Навоий шаҳар "Baxt-Textilе" қўшма корхонаси бош директори

2012-2016 йй. - Навоий вилояти Нурота тумани ҳокими

2016-2016 йй. - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг бюджет ва иқтисодий ислохотлар  масалалари қўмитаси раиси

2016 й. - ҳ.в.    - Навоий вилояти ҳокими

МАЖБУРИЯТЛАРИ:

Вилоят ҳокими вилоятда олий мансабдор шахс бўлиб, айни бир вақтда ҳудудда вакиллик ва ижроия ҳокимиятини бошқаради. Ўз ваколатларини яккабошчилик асосида амалга оширади.

Вилоят ҳокими Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан белгиланган ваколатлар доирасида ижроия ҳокимияти фаолиятини ташкил этади.

Вилоятда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини амалга оширилишини, жойларда Қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, қарорлари, фармойишлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши қабул қилган ҳужжатлар ижросини, давлат бошқаруви органлари билан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ўртасидаги алоқаларни, аҳолини вилоят, туман ва шаҳарни бошқаришга жалб этишни таъминлайди.

Вилоятда қонунийлик, жамоат тартибига риоя этиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва саломатлигини муҳофаза этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни кўради, табиий офатлар, эпидемиялар ва бошқа фавқулодда ҳолларда тегишли ишларни ташкил этади. Мудофаа, сафарбарлик, фавқулодда вазиятлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари билан шуғулланади. Кадрлар сиёсатини амалга оширади.

Вилоятда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини, уларнинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини ошириш билан боғлиқ ишларни ташкил этишга бевосита раҳбарлик қилади.

Республикада ва хорижда вилоятнинг расмий вакили сифатида иш кўради.

Вилоят ҳокимлиги аппаратини бошқаради. Ҳоким ўринбосарлари, вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси, ҳокимлик аппаратининг ташкилий-назорат, ахборот-таҳлил, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолияти, ҳарбий сафарбарлик ва фавқулодда вазиятлар масалалари бўйича гуруҳлари, сафарбарлик тайёргарлиги ва умумий бўлимларҳамда ишлар бошқармасига бевосита раҳбарлик қилади.

Қуйидаги комиссиялар ва кенгашлар ишига раҳбарлик қилади:

- Вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши;

- Вилоят алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгаши;

- Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш бўйича вилоят комиссияси;

- Ўзбекистон Республикасининг 16 ёшга тўлмаган фуқароси гувоҳномасини расмийлаштириш, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларга, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатларнинг фуқароларига яшаш учун гувоҳнома ва доимий рўйхатдан ўтишга рухсат бериш масалаларини кўриб чиқиш бўйича вилоят комиссияси;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-3434 сонли Фармони ижросини ташкил қилиш бўйича давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи доимий ишлайдиган вилоят комиссияси;

- Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссияси;

- "Мактаблар ва боғчалар куни" ни мувофиқлаштирувчи вилоят Кенгаши;

- "Болалар спортини ривожлантириш" жамғармасининг вилоят филиали ҳомийлик Кенгаши;

- “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими васийлик Кенгаши;

- Топономик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи вилоят комиссияси;

- Ер участкаларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи вилоят комиссияси;

- Мустақиллик ва Наврўз умумхалқ байрамларини ташкил этиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи вилоят комиссияси.