Вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳасини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

НАВОИЙ ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ҚАРОРИ

(2016 йил 21 июндан кучга кирган)

       Вилоятда 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6-моддасига асосан

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

         1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 10 июндаги “Республика иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳасини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2545-сон қарори ижро учун қабул қилинсин.

         2. Қуйидагилар:

             вилоят иқтисодиёти тармоқларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар 1-иловага;

         кўп хонадонли уйларни, асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда мукаммал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2-4-иловаларга;

        2016/2017 йиллар куз-қиш даври учун кўмир, мазут ва техник туз тайёрлаш, шунингдек суюлтирилган газни ҳудудлар бўйича етказиб бериш топшириқлари 5-иловага;

           вилоят иқтисодиёти тармоқларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссиясининг янгиланган таркиби 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

         3. Вилоят комиссияси (К.Расулов):

       бир ой муддатда коммунал соҳа ташкилотлари, қозонхоналар, кўп хонадонли турар жой бинолари, таълим муассасалари, соғлиқни сақлаш муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини 2016/2017 йиллар  куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқсин;

       ўрганиб чиқиш натижалари бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирларни, шунингдек, вилоят иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ва таъминлаш бўйича топшириқларни ўз вақтида бажариш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар комплексини амалга оширсин.

       4. Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари (Ф.Умаров, К.Расулов, У.Раззоқов, С.Ҳамроев) шаҳар ва туман ҳокимлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқларининг барқарор фаолият юритишини таъминлашга йўналтирилган тасдиқланган тадбирлар ва ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил қилсинлар.

    5. Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари котибияти (А.Ниёзов)га ушбу қарорнинг бажарилишини ҳар чорак якуни билан вилоят ҳокимлиги йиғилишларида танқидий муҳокамага киритиб бориш топширилсин.

      6. Вилоят ҳокимининг 2015 йил 13 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 7 июлдаги “Республика иқтисодиёт тармоқларини ва ижтимоий соҳаларни 2016/2017 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПҚ-2367-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳақида”ги Қ-114-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

      7. Вилоят ҳокимлигининг ахборот-таҳлил хизмати (Абдурахмонов), вилоят ҳокимлиги Компьютерлаштириш маркази давлат унитар корхонаси (Фармонов) ушбу қарорни “Дўстлик байроғи” ва “Знамя дружбы” газеталарида расман эълон қилинишини ва вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

      8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

      9. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

Вилоят ҳокими                                                                        Э.Турдимов

 

Навоий шаҳар

2016 йил 18 июндаги

Қ-100-сон

“Дўстлик байроғи” рўзномасида, 21 июнь, 50-сон (3605)

 

Кўчириб олиш: 

 Қарорнинг тасдиқланган шакли 1-қисм (Adobe Fine Reader форматда. Ҳажми: 1000 kb)

 Қарорнинг тасдиқланган шакли 2-қисм (Adobe Fine Reader форматда. Ҳажми: 1000 kb)

 Қарорнинг тасдиқланган шакли 3-қисм (Adobe Fine Reader форматда. Ҳажми: 2000 kb)