Вилоят ҳокимининг ёрдамчиси

Вилоят ҳокимининг ёрдамчиси

Вакант

  • Ҳокимнинг кунлик, хафталик, ойлик, чораклик ва йиллик ишларини ташкиллаштиради. 
  • Ҳар куни вилоят ҳокими қабулига вилоятни ижтимоий-иқтисодий ҳаёти билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича келган мансабдор шахсларни мақсадини ўрганиб, белгиланган тартиб асосида ҳоким қабулига киритади. Ҳоким топшириғига биноан зарурат талаб қиладиган вақтларда вақтидан қатъий назар маъсул шахсларни ҳоким қабулига таклиф этади. 
  • Хорижий ва ҳамдўстлик давлатларидан, қўшни вилоятлардан турли масалаларда келган мансабдор шахслар, меҳмонларни қабулхонада тегишли тартибда қабул қилиб, ҳоким ҳузурига ташриф буюришларини ташкил этади. 
  • Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлис, вазирликлар ва бошқа барча юқори ташкилотларнинг кундалик тельефон қўнғироқларига белгиланган ёъриқномалар асосида жавоб беради, бу ҳақда вилоят ҳокимини хабардор қилади ва зарур ҳолларда тегишли мансабдор шахсларга хабарларни етказади. 
  • Ҳоким топшириқларини тезкор ва сифатли бажаради, уларни ҳисобга олади ва назорат қилади, уларнинг бажарилиши ҳақида ҳокимга ахборот бериб боради. 

Вилоят ҳокимига матбуотда чоп этилаётган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳақида ўз вақтида ахборот бериб боради. 

Ҳоким томонидан ўтказиладиган мажлисларни ташкил этишда қатнашади. 

Республика ва вилоят газеталари ва журналлари сахифаларида чоп этилган вилоят ҳаётига оид нашрлар, мақолалар ҳақида ҳокимга ахборот беради, ҳоким номига келаётган муҳим ҳужжатлар билан ишлайди, уларни ҳоким кўриб чиқиши учун тайёрлайди. Шошилинч характердаги хабарнома ва топшириқлардан зудлик билан ҳокимни хабардор этади. 

Шахсий масалалар бўйича вилоят ҳокимини қабулини ўтказишда иштирок этади ва уни ташкил этишда ариза ва шикоятлар мутахассиси билан ҳамкорликда ишлайди. 

Ҳокимлик гуруҳ ва котибиятлари билан ҳамкорликда «Ҳоким соати» мажлислари юзасидан вилоят ҳокимини тегишли маълумотлар билан таъминлайди, ўзининг номига айтилган топшириқларни ижросини сўзсиз таъминлайди. 
Вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот органларидан тушаётган тезкор ахборот ва маълумотлар ҳақида доимий равишда ҳокимга маълумот бериб боради, зарур ҳолларда бу ҳақда ҳокимликдаги мансабдор раҳбарларга билдиради. 

Ҳокимлик маъсул ходимлари билан ва ҳоким олди йиғилишларида ўзига буюрилган топшириқларни бажаради ва зарур ҳолларда маъсул шахсларга бажариш учун юклатилган топшириқларни ижросини назорат қилади.