Вилоят ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш масалалари бўйича котибияти ходимларининг вазифалари

Атабаев Максуд Туймуродович

Котибият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича ёъналишларни ва вазифаларни белгилайди. 

Котибиятга юклатилган вазифалар бўйича шахсан жавоб беради. Капитал қурилишда иктисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, қурилиш субъектлари ўртасида бозор муносабатларини жорий этиш, пудрат, лойиха ишлари ва қурилиш материаллари бозорини шакллантириш бўйичачора-тадбирларни амалга оширади.  Тасарруфидаги идораларда ягона давлат инвестиция сиёсатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирларни тузади. Инвестиция дастурларига мувофиқ равишда қурилишлар манзилли рўйхатини шакллантириш, бюджет маблағлари ҳисобига барпо этилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши юзасидан назоратни амалга оширади. 

Қурилиш комплексида пудрат лойиха ишларига бўлган давлат буюртмасини тендер асосида жойлаштириш, шунингдек унинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди. 

Ҳудудда ер ва шаҳарсозлик давлат кадастрларини шакллантириш ва юритиш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирларни амалга оширади. 

Қурилишларни бош режа асосида амалга оширилишини таъминлайди, шунингдек шаҳарлар, аҳоли пунктлари қурилишида меъёр ва қоидаларга риоя қилинишини назорат қилади. 

Коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида ислоҳатларнинг чуқурлаштирилиши юзасидан назоратни амалга оширади, коммунал хизматлар рақобат бозорини шакллантирилишига имконият яратади. Муҳандислик таъминоти хизматлари доимий ишлаб туришини ташкил этади. 

Транспорт ва алоқа соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш чора-тадбирларини амалга оширади, транспорт ва коммуникация комплексларида инфратузилмани шакллантиради, ижро этувчи ҳокимият тузилмаларига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари тизимларини жорий этишга кўмак беради. 

Ёъллар таъминотига, транспорт иншоатларини ривожлантириш ва аҳолини ичимлик суви ҳамда табий газ билан таъминлаш, шунингдек аҳоли пунктларини ободонлаштиришни таъминлаш бўйича дастурни бажаришга юналтирилган чора-тадбирларни амалга оширади. 

Ресурсларни тежовчи технологиялар ва механизмлар жорий этилишини, ёқилғи-энергетика ресурсларни тежалишини таъминловчи дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. 

Ҳоким соатига маълумотлар тайёрлайди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Ҳукумат қарорлари ҳамда вилоят ҳокимининг мазкур тармоқ бўйича қабул қилган қарорлари ва топшириқларини бажарилиши ва назорати учун шахсан жавобгардир.

Қуйидаги комиссиялар ишида иштирок этади: 

— Ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш вилоят комиссияси 

— Қора ва рангли металлар парчаларини, чиқиндиларини тайёрлаш ва топширишни назорат қилиш бўйича вилоят комиссияси 

— Вилоят архитектура-шаҳарсозлик кенгаши 

— Қурилиш соҳасида ислоҳотларни амалга ошириш мониторингини олиб бориш ва фаолиятни лицензиялаш вилоят комиссияси 

— Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги аҳоли пунктларини комплекс қуришни назорат қилиш комиссияси 

— Транспорт соҳасида лицензиялаш бўйича вилоят комиссияси 

— Йўлларда харакатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси 

— Ўта мухим ва тоифаланган объектлар мухофазасини назорат килиш комиссияси 

— Куз-киш даврида иктисодиёт тармокларини ишлашга тайёрлаш худудий комиссияси 

— Капитал қурилишда танлов савдоларини ташкил қилиш вилоят комиссияси

Қуйидаги ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради:

— Вилоят ҳокимлиги уй-жой ва коммунал соҳасида ислоҳатларни амалга ошириш департаменти; 

— Навоий кон металлургия комбинати давлат корхонаси 

— «Қизилқумцемент» очиқ акциядорлик жамияти 

— «НавоийАзот» очиқ акциядорлик жамияти 

— «Электркимёзаводи» акциядорлик жамияти қўшма корхонаси; 

— «Навоий иссиқлик электр станцияси» очиқ акциядорлик жамияти; 

— Вилоят Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси; 

— Вилоят Табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси; 

— «Навоий электр тармоқлари» очиқ акциядорлик жамияти; 

— вилоят ҳокимлиги «ЯБХ» инжиниринг компанияси; 

— «Навоиявтойўл» йўлларни таъмирлаш давлат пудрат ташкилоти; 

— «Навоийнефтьбаза» унитар корхонаси; 

— «Навоийтелеком» ва «Навоий почтаси» ҳиссадорлик жамиятлари; 

— Алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг ҳудудий бошқармаси; 

— «Ўздавенергоназорат» давлат инспекцияси вилоят бўлими; 

— «Ўздавнефтгазназорат» давлат инспекцияси вилоят бўлими; 

— «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси 

— Ўзбекистон Ҳаво йўллари авиакомпанияси вилоят филиали; 

— Вилоят Радио ва телеузатиш маркази; 

— Навоий минтақавий темир йўл узеллари; 

— «Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти» агентлиги вилоят бўлими; 

— «Навоийиккиламчиранглиметалл» масъулияти чекланган жамият; 

— «Навоийиккиламчиқораметалл» масъулияти чекланган жамияти; 

— Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси; 

— Синов ва сертификатлаштириш маркази; 

— «Ғарбгазтаъминот» вилоят бошқармаси; 

— «Сувоқава» ишлаб чиқариш бошқармаси; 

— Қурилиш ва ёъл қурилиши ташкилотлари; 

— Лойиҳа идоралари; 

— Уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва транспорт корхоналари.