Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси котибияти ходимларининг вазифалари

Аслонова Гулноза

Котибият фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ваколатига кирувчи масалаларни ҳал қилиш бўйича ёъналишларни ва вазифаларни белгилайди. Котибиятга юклатилган вазифалар бўйича шахсан жавоб беради. 

Вилоятда оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасида вазифа функцияларнинг бажарилиши учун тўлиқ жавоб беради. Вилоят ҳокимига киритиладиган барча хат, таклиф ва мулоҳазаларни уларни ҳоким ўринбосари кўриб чиқишига тақдим этиш учун қарорлар, фармойишлар ва дастурлар лойиҳаларини тайёрлашни ташкил этади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси, Республика хотин-қизлар қўмитаси, Олий Мажлис, вилоят ҳокими қарорлари, фармойишлари, топшириқларини тегишли идоралар томонидан ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминлайди. 

Котибият ваколатига тааълуқли масалалар бўйича таҳлилий материалларни тайёрлаб, муҳим ахборотларни тақдим этади ва тартибга солиб боради. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги «Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлашборасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3434-сонли 

Фармони ва мазкур Фармон ижросини таъминлашга қаратилган Вазирлар Маҳкамасининг 299-сонли қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш юзасидан қуйидаги ёъналишлар бўйича назорат олиб боради ва таҳлил этади: 

а) оила, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш юзасидан соғлиқни сақлаш, ички ишлар, адлия, халқ таълими, маданият ва спорт ишлари бошқармалари билан ҳамкорликда фаолияти бўйича кўрсаткичлар мониторингини таҳлил этади ва ижроси юзасидан тегишличора-тадбирлар белгилайди; 

б) Республика, вилоят хотин-қизлар қўмитаси Бошқарув, Раёсат йиғилиши қарорлари билан берилган топшириқ ва қарорларни ўз вақтида бажарилишини таъминлайди; 

в) хотин-қизларни иш билан таъминлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида имтиёзли ва банк кредитларини ажратилиши бўйича кўмак беради ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларида қабул қилинган дастурлар ижроси бўйича таҳлил қилади ва бу борада мониторинг олиб боради. 

г) хотин-қизлар қўмиталари билан жойларда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш масалалари бўйича тадбирлар ташкил этади ва мониторингини олиб боради; 

д) диний маърифат ва маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маҳалла маслаҳатчилари билими ва савиясини ошириш бўйича бевосита мулоқотлар ўтказилишини таъминлайди ва назоратини олиб боради. 

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси нашри «Тўмарис» газетасини мунтазам чиқишини ташкил этади, туман, шаҳар хотин-қизларқўмиталаридан ахборот олади, матбуотда чиқишларини назорат қилади. 

Котибият ишлари бўйича ижро интизомига тўлиқ жавоб беради ва йиғма жилдга хужжатлар тўпламини йиғиб бориб, назоратни олиб боради. 

Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлмаганда фуқаролар (хотин-қизлар) ни қабул қилади ва муаммолари ечимида ёрдам беради. 

Вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги тегишли комиссиялар фаолияти юзасидан тегишли ҳужжатларни тайёрлайди ва назоратини олиб боради. 

Ҳукумат қарорлари Давлат ва ҳудудий Дастурларининг бажарилиши юзасидан туман, шаҳар ва тегишли ташкилотлардан ҳар ой (айрим кўрсаткичлар бўйича) ва чорак давомида маълумотлар олиб боради, таҳлил этади ва уларнинг ижросини таъминлаш юзасиданчора-тадбирлар белгилайди ва юқори ташкилотларга ҳисобот тайёрлайди. 

Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ўтказиладиган барча йиғилишлар, тадбирларнинг ташкил этилиши ва ўтказилишини таъминлайди. 

Хотин-қизлар фаолияти билан боғлиқ жамоатчилик, нодавлат, нотижорат ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришни хотин-қизлар қўмитаси раиси билан ташкил этади. 

Хотин-қизларни жисмоний тарбия ва спортга жалб этади, тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб боради ва улар иштирокида турли спорт тадбирларини ташкил этади. 

Олий Мажлис ва Ҳукумат қарорлари, Республика хотин-кизлар қўмитасидан келган қарорлар, раёсат ва йиғилиш баёнлари юзасидан келадиган топшириқлар ижросини таъминлайди, назорат қилади ва юқори ташкилотларга маълумотлар, ҳисоботлар тайёрлайди. 

Котибиятда фаолият юритаётган ходимларга методик ёрдам беради, ишларни тақсимлайди, ижро интизомини назорат қилади. Ўзи ва барча ходимлар учун номеклатурасини тайёрлайди, қайд қилиш китобларини очади. Назорат доскаси ва карточкасини юритади. 

Котибиятга келган ариза ва шикоятларни таҳлил қилади, ижросини жўнатади, муаллифга ва юқори ташкилотларга жавоблар жўнатади. 

Ҳукумат қарорлари, Дастурлари, Республика хотин — қизлар қўмитаси, вилоят ҳокимлиги қарорлари, йиғилиш баёнлари ва топшириқлари юзасидан жойларга чиқади, ўрганади, текширади, амалий ёрдам кўрсатади ва мониторинг натижалари юзасидан таклифлар киритади. 

Туман, шаҳар ҳокими ўринбосарлари хотин-қизлар қўмиталари раислари йиғилишларида қатнашади, иш юритиш ва ҳужжатлар сифати, мукаммаллигини таҳлил қилади ва кадрлар бўйича шахсий жилдларни юритади. 

Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси бўлмаганда раис номидан йиғилиш, тадбир ва семинарларда иштирок этади. 

Қуйидаги вилоят ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради: 

— вилоят «Оила» илмий амалий маркази; 

— вилоят «Болалар» жамғармаси 

— вилоят «Карлар» жамияти 

—  вилоят «Ногиронлар» жамияти 

Котибият мудири ишда бўлмаган вақтда унинг барча вазифаси бош мутахассисга юкланади ва улар бир — бирини вазифасини бажаради. 

Вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитасида доимий навбатчиликни ташкил этади, комплексга ва котибиятга қарашли ташкилотлар раҳбарлари, ходимлари бўйича шахсий ҳужжатлар маълумотини юритади.