Зарафшон шаҳри ҳокимлиги

  Раджабов Анвар Раззокович

   Зарафшон шаҳар ҳокими

   Телефон:  573-0022,  573-1448 (Факс)

   Манзили: Зарафшон шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 1-уй.

   Почта индекси: 210300

   Қабул кунлари: Ҳафтанинг чоршанба кунлари соат 8:00 дан 10:00 гача

   Электрон почта: zarafshon@nv.uz

 

 


1972 йилда ташкил топган.

Маъмурий маркази – Зарафшон шаҳри.

Ўзбекистонда олтин қазиб чиқарувчи саноат маркази. Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли марказий кон бошқармаси, 2-сон кончилик-металлургия заводи, заргарлик заводи ва бошқа кўплаб давлат ва нодавлат корхоналари мавжуд.

Аҳоли демографияси. 2017 йил 1 январь ҳолатига аҳолиси 77,8 минг киши, ёки вилоят аҳолисини 8,4 фоизини ташкил қилади.

Аҳолининг ўзбеклар – 85,4 %, руслар – 6,7 %, қорақалпоқлар – 1,4 %, тожиклар – 1,3 % ва бошқа миллат вакиллари - 5,0 % ташкил этади.

Маъмурий таркиби: Зарафшон шаҳрида 13 та маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд.

Майдони – 0,02 минг кв.км. (2618 га), шу жумладан:

  • Қишлоқ хўжалик ерлари 488 га, шу жумладан шудгорланадиган ерлар – 1 га, яйловлар – 487 га.
  • Автомобиль йўллари ва темир йўллар – 1230 га,
  • ижтимоий объектлар, кўчалар, майдонлар – 11 га,
  • бошқа хил ерлар (қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ерлар, саноат корхоналарининг ерлари, хизмат кўрсатиш объектлари ва бошқалар) – 889 га.

Вилоятнинг Томди тумани билан чегарадош.

 

Навоий вилоят ҳокимининг 2015 йил 29 февралдаги Қ-35 сонли қарори (Кўчириб олиш. Формат: .pdf, Ҳажми: 194 kb )

Зарафшон шаҳри ҳокимлигининг структураси (Кўчириб олиш. Формат: .pdf, Ҳажми: 118 kb)

!!! Туман ҳокимлиги Низоми янгиланмоқда

Юридик манзили:

Зарафшон шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 1-уй.

Факс: (+99879) 573-1448.

E-mail: zarafshon@nv.uz

Расмий веб сайти: zarafshon.uz