Бугун: 12 Авг 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Кармана тумани Фарҳод кўчасида яшовчи Валиева Рафиля Рифкатовна томонидан ижтимоий тармоқлар орқали йўлланган мурожаати юзасидан:

Фуқаро Р.Валиевага Кармана туман ҳокимлиги ҳузуридаги “Талабгорларни танлаб олиш” комиссияси томонидан имтиёзли уй-жой ажратиш бўйича 2018 ва 2019 йилда туман ҳудудидан қурилиши режалаштирилган уй-жойлар учун  тақдим этилган хужжатларини ўрганиб чиқиб, таклиф берилган.

Таклифда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон Қарори билан Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили тасдиқланадиган сметалар доирасида уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлашда 10 фоиз бошланғич бадалини тўлаб бериш орқали Р.Валиевага туман ҳудудининг “Кумушкон” ва “Маликработ” массивларидан қурилаётган кўп қавватли уй-жойлардан таклиф берилганда, Р.Валиева мазкур таклифни рад этган.

Ўрганиш натижаларига кўра, Р.Валиева соғлиги бўлмаганлиги (Эпилепсия касаллиги билан оғриган) сабабли доимий шифокор назоратида бўлишлигини билдириб, Навоий шаҳар ҳудудидан уй-жой олишлигини маълум қилди.

Суҳбат жараёнида Р.Валиевага уй-жой билан таъминланишида Навоий шаҳар ҳокимлигига тўғридан –тўғри мурожаат қилиши мумкинлиги тушунтирилди.

Кармана туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Кўрилганлар сони: 1298 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus