вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > 2019 йилнинг энг кутилаётган смартфонлари


Бу йил смартфон ишлаб чиқарувчилар барчани ҳайратга солишга ваъда беришган. Android компаниялар iPhone X ‘дан нусха кўчиришни тўхтатиб, янги дизайнерлик ишланмаларига эътибор қаратмоқда.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

        Samsung Galaxy S10

 

width=

 

Корея компанияси диагонали катта, экранга бармоқ изи сканери жойлашган ва учта асосий камерага эга смартфон тақдим этмоқчи. Бу Galaxy S10 бўлади. Шунингдек, S10 ва S10+ билан бирга икки камерали S10 Lite ҳам сотувга чиқарилади.

 

Huawei P30 Pro

 

width=

 

Компания ўз эътиборини асосан камера имкониятларига қаратмоқда. Маълумотларга кўра, P30 учта камера, P30 Pro эса тўртта камерали бўлади.  

Смартфонга Kirin 985 процессори ўрнатилади, тезкор хотираси эса рекорд – 12 ГБ бўлади. У 5G алоқасини қўллаб-қувватлаши тахмин қилинмоқда. 

Nokia 9 PureView

 

width=

 

Компания ушбу смартфон тақдимотини ўтган йили икки марта ортга сурди. Тақдимотга оз қолди чамаси - смартфон Bluetooth Special Interest Group сертификатини олди.  

Смартфоннинг ютуғи – бешта модулли камерада. Сенсорлар юқори сифатли Carl Zeiss оптикасига эга бўлади.

Янги смартфон диагонали 5,99 дюймли OLED-экран билан жиҳозланиши кутилмоқда, аккумулятор сиғими 4150 мАс бўлади. У Android Pie операцион тизими остида ишлайди. 

Буклама смартфонлар

Бу йил Samsung, Huawei ва LG дисплейи букланадиган смартфонларни тақдим этади. Компанияларнинг фикрича, улар бир вақтнинг ўзида смартфон, планшет ва ноутбук ўрнини боса олади.  

 

Honor View 20 

 

width=

 

Ушбу модель Хитойда намойиш этилган, халқаро тақдимоти эса 22 январда бўлиб ўтади. 

View 20 7 нанометрли Kirin 980 чипида ишлайди, унинг тезкорлиги ва қувват сарфини сунъий онг бошқаради, GPU Turbo 2.0 дастурий таъминоти смартфон самарадорлигини янада оширади. Унинг батареяси сиғими 4000 мАсни ташкил этади.  

Қўшалоқ камера ҳам ҳайрон қолдиради — асосий сенсор 48 МП ўлчамга эга. Ишлаб чиқарувчининг ваъда беришича, унинг ёрдамида тунда ҳам юқори сифатли суратларни олиш мумкин.

Манба : KUN.UZ

Кўрилганлар сони: 295 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus