Бугун: 21 Май 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > 81,6 ФОИЗ ЁШЛАР ОЛИЙ МАЪЛУМОТЛИ БЎЛИШ ИСТАГИДА


“Ижтимоий фикр” жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан ўтказилган  ижтимоий сўров натижалари таълим олиш ёшларнинг ҳаётий қадриятлари тизимида асосий ўринлардан бирини эгаллашини курсатди.

Ижтимоий сўров натижалари мустақиллик йилларида ёшларнинг билим олиш, айниқса, олий маълумотга эга бўлишга интилиши тобора кучайиб бораётганини намоён қилди. Чунончи, 2013 йилда ўтказилган сўровда ҳар икки ёшдан бири олий маълумотли бўлиш истагини билдирган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 81,6 фоизни ташкил этмоқда. Улар кўпроқ иқтисодиёт, молия, ҳуқуқ, педагогика мутахассисликлари, тиббиёт йўналишида олий маълумотли бўлишни маъқул кўришмоқда. Муҳандислик-техник мутахассисликлари, ҳарбий иш, ахборот технологиялари соҳасини эгаллашга қизиқиш ҳам тобора ортиб бормоқда. Ёшлар чет тилларни ўзлаштиришга ҳам катта эътибор бермоқда.
Тадқиқот натижаларини таҳлил қилиш ёшлар ўртасида ижтимоий фаоллик кучайиб бораётганини намоён этди. Аксарият ёшларнинг (88,3 фоиз) келажакда ўз режаси борлиги ҳам шундан далолат беради. Ёшлар ўз режаларини, биринчи навбатда, таълим олиш ва яхши мутахассис бўлиб етишиш, мустаҳкам оила қуриш, жамиятга фойдаси тегадиган инсон бўлишга интилиш билан боғламоқда.

Кўрилганлар сони: 5872 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus