вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш
Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат
Интерактив
давлат
хизматлари
13.08.2018 10:54:16
Тиббиёт соҳасини ҳар томонлама ривожлантириш бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнининг устувор йўналишларидан саналади. Шу боис, айни пайтда чекка-чекка ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларида ҳам тизимли ўзгаришлар амалга оширилмоқда.
Туманимиз тиббиёт бирлашмаси таркибидаги 250 қатновга эга марказий поликлиника, 100 ўринли замонавий жиҳозлар билан таъминланган диагностика ва бошқа бўлимлар ҳамда 8 та қишлок врачлик пунктида бу борада олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида аҳолига сифатли ва малакали тиббий хизмат кўрсатиш имкониятлари кенгайди.
Жумладан, яқинда чўл ҳудудидаги "Учтепа", "Баймурат", "Янгиғазғон" қишлоқ врачлик пунктларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида уларга 3 та "УАЗ" русумли реанимобиллар ажратилди.
Бугунги кунда соҳани тубдан ислоҳ қилиш, ахборот коммуникация технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда янги инновацион хизмат турларини йўлга қўйиш асосий вазифаларимиздан саналади. Шу мақсадда, бирлашмага "Саломатлик-3" лойиҳаси томонидан 28 та компьютер жиҳозлари келтирилиб, туман аҳолиси тиббий карталари ахборот тизимига ўтказилди. Эндиликда касаллик тарихи электрон тарзда қайд этилмоқда. Фуқаролар эндиликда интернет тармоғи орқали рўйхатдан ўтиб, қулай вақтда шифокорларнинг электрон қабулига ёзилишлари мумкин.
Аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатишни янада яхшилаш, касалликлар профилактикаси, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини ошириш, санитар-гигиеник маданиятни тарғиб қилиш мақсадида 20 нафар врач, 56 нафар патронаж ҳамшира иш олиб бормоқда. Патронаж хизмати яхши йўлга қўйилганлиги сабабли жорий йилнинг 6 ойи давомида оналар ўлими кузатилмади, юқумли касалликлар кўрсаткичи ўтган йилнинг мос даврига нисбатан пасайишига эришилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги "Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган 26 нафар ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул дам олиши учун санаторийларга йўлланмалар берилди. Кўплаб имконияти чекланган фуқароларга ногиронлик аравачалари, қўлтиқтаёқлар, эшитиш мосламалари тарқатилди. Шунингдек, ходимларимиз томонидан маҳаллаларда, ташкилот ва муассасаларда тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар юзасидан тарғибот ишлари мунтазам олиб борилмоқда.
Жами мурожаатлар:3012
Кўриб чиқилган:448 (15%)
Кўриб чиқилмоқда:2564 (85%)
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги
Тел.: 0 (436) 229-6206
info@navoi.uz
Ўзбекистон Республикаси,
210100 Навоий шаҳар.,
Ислом Каримов кўчаси, 77а