Бугун: 21 Сен 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ҳар бир оила – тадбиркор дастури амалда


2018 йил 7 июнда Давлатимиз раҳбарининг қарори билан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури қабул қилиниб, бу борада барча ташкилий, молиявий чоралар белгилаб берилган эди.

Жорий йил 7 мартда эса Президентимизнинг “Ҳудудларда аҳолини тадбир-корликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Бугун Навоий вилоятида ҳам “Ҳар бир оила - тадбиркор” давлат дастури асосида олиб борилаётан ишлар аҳолининг, айниқса кам таъминланган оилаларнинг турмуш фаровонлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Бу йўналишдаги ишлар Хатирчи туманида ҳам изчиллик билан амалга оширилмоқда. Хусусан, туманнинг “Мустақиллик” маҳалласининг “Шуллик-тепа” қишлоғида яшовчи Гулчеҳра Шойимова дастур доирасида тижорат банкидан 30 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, жами 12 сотихли томорқасининг мўъжазгина 2,5 сотих майдонида замонавий иссиқхона барпо этди. Ташкил этилганига эндигина бир ойдан ошган иссиқхонада айни пайтда ўтқазилган помидор кўчатлари баравж ривожланмоқда.

—  Тез кунларда маҳсулотимизни ички бозорга олиб чиқамиз, —  дейди Гулчеҳра Шойимова. — Иссиқхонамизда кўчатларни томчилатиб суғориш орқали парвариш қилаяпмиз. Ўз вақтида керакли агротехник тадбирларни амалга ошираётганимиз ҳосилдорлик гарови бўлмоқда. Ўзим ҳам, турмуш ўртоғим ҳам ишсиз эдик. Эндиликда ҳам бандлигимиз таъминланаяпти, ҳам оила даромадини ошираяпмиз.

Туманнинг “Истиқлол” маҳалласи “Араб” қишлоғида истиқомат қилиб келаётган 61 ёшни қарши олган Сирожиддин Асадовни ҳамкишлоқлари чорвадор сифатида яхши танишади. Қаҳрамонимиз фарзандларини ҳам чорва парваришлашга даъват этиб келади. Отахон ҳам яқинда вилоят “Агробанк”дан  “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида 30 миллион сўм кредит олиб, унинг эвазига 8 бош зотдор қорамол сотиб олди.

— Фарзандларим билан бирга четдан келтирилган бу қорамолларнинг боқиш технологиясини ўзлаштираяпмиз. Бу ҳам фарзандларимни иш билан таъминлаяпти, ҳам рўзғоримизга қўшимча даромад бўлаяпти, — дейди Сирожиддин Асадов.

Хатирчи туманининг Олтинсой ҳудудидаги “Чилаш” қишлоғи туман  марказидан қарийб 40 километр олисда жойлашган. Мазкур қишлоқда яшовчи Гулистон Саидова ҳам дастур доирасида банкдан 30 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, тадбиркорликни йўлга қўйиш мақсадида майда шохли мол харид қилди.

— 3 нафар ўғлим, 2 нафар қизим бор, — дейди Гулистон Саидова. — Қишлоғимиз аҳли асосан чорвачилик билан шуғулланади. Мен ҳам ўғилларимни бандлигини таъминлаш ва оиласи иқтисодини мустаҳкамлаш мақсадида уларга майда шохли мол олаяпман. Мана бугун фарзандларим билан туман марказига келиб, ҳар бир молнинг тирик вазнини 25 минг сўмдан ҳисоблаб харид қилаяпмиз. Бундан имконият яратиб берган Президентимиздан миннатдормиз. Оддий халқни тадбиркорлигини ўйлаган Юртбошимиз умрлари узоқ бўлсин.

Қуёнчилик сердаромад соҳа. Буни қишлоқ хўжалигининг бу йўналиши билан шуғулланганлар яхши билади. Қуёнчилик ҳаражати кам, даромади кўп тармоқ ҳисобланади. Хатирчининг “Чинобод” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган Ҳусниддин Тошев 27 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, бунинг эвазига 60 та зотдор “велекан” қуён зотларини сотиб олиб, парвариш қилишни бошлади.

— Бизга ҳавас қилиб, қишлоғимизда қуён парваришлашга қизиқувчилар сони ортмоқда, — дейди Ҳусниддин Тошев. — Уларга қуён боқиш сир-синоатларини ўргатаяпмиз. Қуён тез кўпаядиган жонзод. Фақатгина у тўғри парвариш қилинса бас.

Бу йил Алишер Навоий номли маҳаллада истиқомат қилиб келаётган Абдуғани Турдиев ва Мастура Усмоновалар оиласи учун ҳам омадли келди. Абдуғани ака анчадан буён зотдор қорамол олишни ва шу орқали рўзғори камини тўлдиришни ният қилар эди. Бунга эса ўзида етарлича маблағ топилмасди. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан амалга тадбиқ этилган “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури Абдуғани ака ва Мастура холаларнинг ҳам жонига оро кирди. Улар “Ипотека” банкдан 50 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, унинг эвазига Қизилтепа туманидаги “Янги аср” фермер хўжалигидан кластер орқали ҳар бири 22 миллион сўмдан бўлган 2 та Эстония давлатидан келтирилган зотдор қорамол харид қилишди.

— Сигирларнинг ҳар биридан кунига 25-30 литрдан сут соғиб олаяпмиз. Бу орқали ҳам косамиз оқараяпти, ҳам ортганини ички бозорга йўналтираяпмиз, — дейди Абдуғани ака ҳаяжонини яширолмай. — Айниқса, бундан турмуш ўртоғим янада хурсанд. Ахир бу яхшигина даромад-да. Энг муҳими, соғиш учун мўлжалланган замонавий технология сотиб олганимиз ишимизни енгил-лаштирди. Сигирлардан сутни бир пастда соғамиз-оламиз. Биз учун шундай имконият яратиб берган, халқни рози қилиш йўлида тинмаётган Президентимизга минг раҳмат.

Насиба Очиловани “Боғишамол” маҳалласи аҳли яхши танишади. Насиба қишлоғида чевар сифатида ном таратган. У ҳам “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури доирасида банкдан олинган 50 миллион сўм имтиёзли кредит эвазига замонавий 21 та тикув машинаси олиб келди ва хонадонининг бўш турган хонасига ўрнатди.  Бу орқали маҳалланинг 18 нафар қизларини ишли қилди.  Бугун улар биргаликда буюрма асосида турли кийим-бош тикишаяпти. Ортганини бозорга чиқараяпти.

— Келинимнинг чеварлиги оиламизга барака олиб келди, — дейди Насибанинг қайнонаси Муяссар ая Ҳалимова. — Унинг ўз қўли билан яратган бир-биридан бежирим кийимлари киши ҳавасини оширади. У маҳалла қизларини иш билан таъминлашдан ташқари, кўпгина қизиқувчиларга ҳам ҳунари сирларини ўргатмоқда.

“Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурининг асл моҳияти ҳам мамлакатимихда тадбиркорлар сафини янада кўпайтириш, янги иш ўринлари яратиш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратишдан иборатдир.

 

                                                                                                                                                                                 Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 564 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus