Бугун: 27 Июн 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Ҳаракатлар стратегияси ижтимоий ҳимоя асоси


2017 — 2021 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган вазифалар изчиллик билан амалга оширилаётганлиги боис ҳам ҳар бир соҳа ва тармоқларда жонланиш, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар бартараф этилмоқда.

Яқинда Ўзбекистон Халқ де­мократик партиясининг Навоий вилоят Кенгаши то­мо­нидан ўтказилган сиёсий ўқув-семинарда вилоят, туман ва шаҳар кенгашлари партия гуруҳи раҳбарлари ҳамда фаол­лари иштирок этди. Семи­нарда "Ижтимоий соҳа­ни ривожлантиришнинг ус­тувор йўналишлари: аҳо­ли бандли­гини таъминлаш, иж­тимоий ҳимоя қилиш ва соғ­лиқни сақ­лаш тизимини та­ко­миллаш­ти­риш, арзон уй-жойлар бар­по этиш, ижти­мо­ий инфра­тузилмани ривож­лан­ти­риш борасида­ги исло­ҳотларнинг мазмун-моҳияти" мавзусида фикр алмашилди.

— Ҳаракатлар стратегия­си­ни "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили"­да амалга оширишга оид Давлат дастурида ҳар йил­гидан кўра бир қатор дол­зарб вазифалар белгилан­ди. Уларнинг ижро этилиши мамлакатимизни янада ри­вож­лантириш ва иқтисодий барқарорликни таъмин­лашга имконият яратади, — дейди ЎзХДП Навоий вилоят Кенгаши раиси ўринбо­са­ри Г. Рўзиева. — Хусусан, аҳолининг муҳтож қат­лам­ларига кўрсатиладиган иж­тимоий ёрдам сифатини ях­шилаш, оналик ва болалик­ни муҳофаза қилиш, шоши­линч тиббий ёрдам тизими­ни янада такомиллашти­риш, арзон, сифатли дори воситалари ва тиббиёт бу­юмлари билан таъминлани­шини яхшилашга алоҳида эътибор қаратилганлиги хал­қимиз турмуш фаровон­лигини бундан-да юксалти­ришга хизмат қилади.

  Бахтиёр ТОШНАЗАРОВ.
Кўрилганлар сони: 2726 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus