Бугун: 26 Фев 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР БИЛАН МУҲИМ МАСАЛАДА УЧРАШУВ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Ўзбекистон Республикаси ФВВ ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармаси “Навоий кон-металлургия комбинати” Давлат корхонасида ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш маркази ва унинг қуйи тизимларининг барча ҳарбий хизматчилари билан “Ҳарбий хизматчилар томонидан 2018-2019 йиллар давомида хизмат интизоми ва қонунчиликни бузилиш, фавқулодда ҳолатлар, йўл-транспорт ҳодисалари, жиноят ва турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги ва ушбу салбий ҳолатларни  олдини олиш тўғриси”да кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Навоий ҳарбий прокурори ёрдамчиси адлия катта лейтенанти Шерзод Унгаров ва катта терговчи Наби Турдиалиевлар иштирок этишди. 

Йиғилганларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифатли янгича тизимини тадбиқ этиш тўғрисида”ги ПФ-5706-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4276-сонли Қарорлари асосида ёнғин хавфсизлиги хизмати Ички ишлар вазирлиги тизимидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ўтказилганлиги сабабли, барча ходимларга ҳарбий мақом берилганлигини ва барча ҳарбий хизматчилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрь кунидаги ПҚ-4447-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳарбий низом” асосида хизматни олиб бориши кераклиги айтилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг “Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятлар” бўлимидаги моддалар тўғрисида тушунчалар берилиб, ҳарбий хизматчилар томонидан 2018-2019 йиллар давомида содир этилган жиноятлар ва уларнинг оқибатлари ҳақида маълумотлар келтирилди.

Бундан ташқари, ҳарбий хизматчилар томонидан берилган саволларга прокуратура ходимлари томонидан жавоб берилди.

Маъруфжон Хайитов

“НКМК” ДК ЁХТМ Ёнғинга қарши тарғибот гуруҳ бошлиғи катта сержант

Кўрилганлар сони: 202 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus