Бугун: 19 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > БИР МАКТАБ ҲАЁТИДАН


Навоий шаҳридаги 2-умумий ўрта таълим мактаби 1973 йилда ташкил топган бўлиб, замонавий бинода жойлашган. Мактаб 960 ўқувчи ўрнига эга бўлиб, 2 сменада 1988 нафар ўқувчилар таълим олади.

Мактабда фаолият юритаётган 150 нафар ўқитувчиларнинг 11 нафари олий, 31 нафари 1-тоифали, 32 нафари 2-тоифали ва 76 нафари 2-тоифали ўқитувчилардир.

Мактабда 2018/2019 ўқув йилида мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари томонидан бир қатор ютуқлар қўлга киритилган.

Жумладан, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг шаҳар босқичида мактабнинг мусиқа фани ўқитувчиси Ш.Ражабова, кимё фани ўқитувчиси Ю.Махмудовалар 1-ўринни, география фани ўқитувчиси Ҳ.Қўзиева 3-ўринни эгаллади. Ушбу танловнинг вилоят босқичида мусиқа фани ўқитувчиси Ш.Ражабова фахрли 1-ўринни эгаллаб, танловнинг республика босқичида иштирок этиб, Халқ таълими вазирининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Ўтган ўқув йилида ўқитувчилар салоҳиятини ошириш бўйича ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Ўтказилган навбатдан ташқари аттестация жараёнида 4 нафар ўқитувчилар олий тоифа, 15 нафар ўқитувчиларнинг тоифаси 1-тоифага оширилди.

Мактабнинг 11-синф ўқувчиларидан С.Норқулова спортнинг аёллар кураши (59 кг) тури бўйича, З.Нурмуҳаммедова спортнинг бокс тури бўйича республика чемпиони бўлиб, муддатидан олдин олий ўқув юрти талабаси бўлиш имконини қўлга киритди.

Мактабнинг 5-синф ўқувчиси Б.Шокиржонова 2019 йилнинг 19-28 июнь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида 23 та давлатдан иштирок этган 200дан ортиқ спортчилар орасида муаваффақиятли қатнашиб, фахрли 3-ўринни эгаллади.

Мактабнинг 9-синф ўқувчиси С.Шокиржонова, 5-синф ўқувчиси Б.Шокиржоновалар шахмат бўйича, 11-синф ўқувчиси Ш.Диёров армрестлинг спорт тури бўйича, 8-синф ўқувчиси Н.Исроилов, 9-синф ўқувчиси Д.Ҳайдарова, 5-синф ўқувчиси Х.Сайимназаровлар Ўзбек жанг санъати спорт тури бўйича,  9-синф ўқувчиси З.Аҳатқулова енгил атлетика спорт тури бўйича бир қатор мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, Ўзбекистон чемпиони бўлиб қайтди.

            Умумтаълим фанлари бўйича ўтказилган билимлар беллашувининг шаҳар босқичида мактабнинг 2 нафар ўқувчиси фахрли 2-ўринни, 1 нафари 3-ўринни эгаллаган.

            Бундан ташқари, 2018/2019-ўқув йилида мактабнинг 11-синфини тугатган 99 нафар ўқувчиларнинг 34 нафари (34,3%) олий ўқув юртларининг талабаси бўлди.

            Бундан ташқари, мактабда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида пуллик таълим хизматларини кўрсатиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 343-сонли қарори асосида ташкил этилган пуллик хизмат турлари бўйича 44,8 млн. бюджетдан ташқари маблағлар топилган ва мактаб моддий техника базасини мустаҳкамлаш учун сарфланди.

            Шунингдек, мактабни 2019/2020 ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларида ҳам мактаб жамоаси фаоллик кўрсатиб, мактабда таъмирлаш ишлари олиб борилган.

 

Кўрилганлар сони: 569 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus