вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Бирдамликка чорлаган анжуман


Аввал хабар қилинганидек, Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 6-10 сентябрь кунлари Шаҳрисабзда ўтказилган Халқаро мақом анжумани кўп сонли санъат ихлосмандлари қалбида унутилмас бўлиб муҳрланди. Унда Тожикистон Республикасининг "Мақом академияси" гуруҳи олий соврин — Гран-при билан тақдирланди.

  Биринчи ўрин юртимиз­даги "Сақил" ансамбли ва Озарбайжоннинг "Ҳайрати" гуруҳи аъзоси Нигор Шаба­новага насиб этди. Иккинчи ўринни эса, Эроннинг "Нас­тар" жамоаси ва ҳиндис­тон­лик санъаткор Устад Иқбол Аҳмат Хан эгаллади. Турк­ма­нис­тонлик мақом ус­таси Сухонберди Оразбер­диев ҳамда Япониянинг "SPCP" ва Туниснинг "AL gharbi Twins" ансамбллари учинчи ўринга муносиб кўрилди.

  Дунё давлатларининг ма­қом усталари, созандалар ва хонандаларини бир жойда жамлаган ушбу анжуман чин маънода мусиқа байрамига айланиб, унинг доирасида ўтказилган турли тадбир­лар мусиқа шай­до­лари учун муҳим аҳамият касб этди.  

  Эътирофли жиҳати, хал­қа­ро тадбирда "Navoiyazot" акция­дор­лик жамиятига қа­рашли "Ширин" мада­ният саройи­нинг "Истиқлол" халқ ан­самбли ҳам қатнашди.

  Жамоа анжуманда кўплаб чет эллик сайёҳларнинг таш­риф буюришини инобатга олган ҳолда ўз дастурига тур­ли миллатларнинг рақс­ла­рини киритиб, барчада қи­зиқиш уйғотишга эриш­ди. Жумладан, улар ижроси­даги испанча, юнонча, ҳинд­­ча ва хитойча рақслар маҳаллий томошабинлар ҳам­да чет эллик меҳмонлар томони­дан олқишлар билан кутиб олинди.

  — Миллий анъаналаримиз ва урф-одатларимиз  асоси­да саҳналаштирилган "Инти­зор" деб номланувчи рақси­миз ижро этилганда, мухлис­лар кўзларидаги ҳайратни кўриб қувондик, — дейди ан­самбль бош ба­лет­­мейс­тери Н. Салимова. — Хо­рижлик­лар ҳам ўша иж­ро жараёнига шерик бўлган­ликлари бизга янада илҳом бағишлади. Миллий санъа­ти­мизнинг сеҳри эътироф­га лойиқлиги билан фахр­лан­дик.

  Мазкур маданият байра­ми нафақат мақом санъати­ни ри­вож­лантириш, балки тинч­лик, бирдамликни тарғиб қил­гани, энг муҳими, бар­да­вомлиги билан аҳа­миятга моликдир.

Кўрилганлар сони: 328 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus