Бугун: 19 Ноя 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Болажонлар учун замонавий меҳр маскани


Навоий кон-металлургия комбинатининг Томди туманида жойлашган меҳмонхонаси базасида Зарафшон шаҳридаги “Шодлик” меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари учун мўлжалланган “Болалар шаҳарчаси” бунёд этилди.

Шаҳарчанинг очилиш маросимида сўзга чиққанлар мазкур ҳудуд ёш авлодга юксак эътибор рамзи сифатида Президентимизнинг 2018 йил 2 март куни Навоий вилоятига ташрифи чоғида берган топшириқлари ижроси доирасида қад ростлаганини таъкидлашди.

— “Навоий кон металлургия комбинати” давлат корхонаси томонидан замонавий шаҳарчани қуриш ва жиҳозлаш учун қарийб 11 миллиард сўм маблағ сарфланди, — дейди НКМК матбуот маркази бошлиғи Абдумажид Жўраев. — Эътироф этиш керакки, Зарафшон қурилиш бошқармаси бинокорлари қурилиш ишларида жонбозлик кўрсатган бўлса, НКМК Марказий кон бошқармасига қарашли Уй-жой коммунал бошқармаси томонидан ҳудуд кўкаламзор-лаштирилди.

“Болалар шаҳарчаси”да 10 та икки қаватли коттеж, таълим ва мослашув хоналари, кутубхона, спорт мажмуаси, болалар майдончаси ташкил этилган бўлиб, бу қулай имкониятлар болаларнинг яшаш шароитини яхшилаш, уларнинг сифатли таълим-тарбия олиши, ижодий, интеллектуал қобилиятини ривожлан-тиришга қаратилгандир. Барча қулайликларга эга коттежларда оилага хос муҳит яратилгани айниқса аҳамиятлидир.

“Меҳрибонлик уйи”да Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббус доирасида болаларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш учун тўгараклар фаолияти ҳам йўлга қўйилди.

Шу куни Навоий кон-металлургия комбинати томонидан “Шодлик” меҳрибонлик уйига “Isuzu” русумли автобус совға қилинди.

Тадбирда Навоий вилояти ҳокими Қ.Турсунов, Навоий кон-металлургия комбинати бош директори Қ.Санақулов иштирок этди ва сўзга чиқди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Кўрилганлар сони: 367 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus