Бугун: 19 Апр 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Бунёдкор эл саодати


Муҳтарам Президентимиз томонидан илгари сурилган "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз", деган тамойил асосида фаолият юритаётганимиз ютуқларимизнинг бош омили бўлмоқда. Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасини бугун ҳар биримиз ўз ҳаётимизда кўриб, ҳис қилиб турибмиз. Турмушимиз фаровонлиги, дастурхонларимиз тўкин-сочинлиги ортмоқда.

Шу билан бирга  йиллар мобайнида йиғилиб қолган айрим муаммоларни ҳал этиш мақсадида давлат идора­лари раҳбарлари ва барча даражада­ги корхона, ташкилот ҳамда муасса­салар мутасаддиларининг халқ билан очиқ ва самимий мулоқоти йўлга қўйил­ганлиги, инсон манфаатларини таъминлаш олий қадрият даражасига етганлиги айни ҳақиқатдир.

Юртбошимизнинг "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идора­лари халқимизга хизмат қилиши керак", деган тамойили бу борада асосий дастуриламал вазифасини ўтамоқда. 2017-2021 йилларда Ўзбе­кистон Республикасини ривожланти­ришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида бел­гилаб берилган барча вазифалар­ни ҳаётга татбиқ этиб, халқимиз фа­ровонлигига эришиш пировард мақ­садимиздир.

2017 йилда туман ҳудудида лойиҳа қий­мати 54 миллиард сўм бўлган 61 та саноат ишлаб чиқариш объектини ишга ту­шириш мўлжалланган. Айни пайтгача 9 та лойиҳа амалга оширил­ди. Жумладан, ту­ман ҳудуди­даги ки­чик саноат зонасида 5 та хом ва пиш­ган ғишт ишлаб чиқариш ҳам­да 4 та тошни майдалаш ва саралаш цех­­лари ишга туширилди.

Шунинг­дек, те­мир-бетон маҳсу­лотлари ва шла­коблок ишлаб чиқа­риш цехлари фой­дала­нишга топ­­ши­ри­либ, туман ҳудуди­да яшовчи 110 на­фар фуқаро иш билан таъ­мин­ланди.

Жорий йилда тасдиқланган мақсадли дас­тур­ларнинг амалга оширилиши нати­жасида 42,5 мил­лиард сўмлик қурилиш-мон­таж ишларини бажариш кўзда тутилган бўлса, шу йилнинг ўтган даври мо­байнида 12,3 мил­лиард сўм (ўтган йилга нисбатан 106,1 фоиз) қурилиш-монтаж ишлари ба­жа­рилди. Ту­манда ўтган 2009-2016 йил­лар­­да 652 та намунавий лойиҳалар асо­сида уй-жойлар бунёд этилиб, эга­ларига топширилди. Жо­рий йилда эса 8 та мас­сивда намунали лойиҳалар бўйича 125 та арзон уй-жойлар қуриш режалаштирилган. Бундай шинам уй-жойлар "Азизобод", "Оқмачит", "Гулбоғ", "Рўзибиён", "Ўзбе­кис­­тон" ва "Қипчоқ" мас­сив­ларида қу­ри­лади. Ушбу уй-жойларнинг қурилишида 11 та пудрат-қурилиш ташки­лоти тендер ор­қали аниқланиб, улар "Қиш­лоқ қурилиш ин­вест" инжиниринг компа­ния­си вилоят филиали билан пудрат шарт­нома­лари туз­ди. Ҳо­зир­ги кунда жами уй-жойларнинг қурилиши учун 10,4 мил­лиард сўм­лик маблағ ажратилиб, 50 фои­зи ўз­лаш­тирилди.

Жорий йилда Инвестиция дастурига асо­сан, бюд­жет маблағлари ҳисобидан жами 10 миллиард 330 миллион сўм маблағ ажратилиб, 6 та ижтимоий соҳа объ­ек­тини қуриш ре­жалаштирилган. Жумладан, собиқ Хўжа Ҳа­­­сан қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида болалар мусиқа ва санъат мактаби, 210 ўрин­ли 19-сонли мактаб қу­рилиши, ҳар бири 90 ўрин­­ли 5- ва 12-сон­ли мактабгача таълим муас­саса­ларини ка­питал таъмирлаш, шунингдек, туман тиб­биёт бирлашмасини реконструкция қилиш кўзда ту­тилган. Айни дамда ушбу объектларда қу­рилиш-мон­­таж ишлари жадал суръатларда олиб борилиб, бел­­ги­ланган муддатда фой­даланишга топшири­лиши туман ҳокимлиги то­монидан на­зо­ратга олинган.

Тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш май­донларидан фой­даланишларини янада рағбатлантириш мақ­садида туманимиз­даги хусусийлаштирилган 156 та кор­хона ва объектлар тўлиқ хатловдан ўт­ка­зилди, ҳар бир объектнинг аҳволи ўр­ганиб чиқилди. На­ти­жада 14 та бўш турган, қурилиши ту­галланмаган объектларнинг фой­даланилмай ётганлиги аниқлан­ди. Шундан 12 таси бў­йича инвестиция ло­йи­ҳалари, тар­моқ жад­валлари ишлаб чиқилиб, идоралараро ко­миссия томони­дан тасдиқланди. Дастур асосида 2017-2018 йилларда жами 14,2 миллиард сўм­лик инвестиция киритиш (шу жумладан, 10,5 миллиард банк кредити), 934 на­фар янги иш ўринлари яратиш ва 14,8 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳамда хиз­­матлар кўрсатиш режалаштирилган. Ушбу лойи­ҳа­лар­нинг 9 таси 2017 йилда, қолган 3 таси 2018 йилда ишга туширилиши кўзда тутилмоқда. Жорий йил­нинг 1 июль ҳо­лати­га ишлаб чиқилган ин­вестиция лойиҳалари бўйича 300 миллион сўмлик инвестиция ки­ритиш ҳисобига 1 та лойиҳа ишга ту­ширил­ди ҳамда янги иш ўринлари яра­тишга эри­шил­ди. Ху­сусан, туманимиздаги "Азкамар" МЧЖда  300 миллион сўм ўз маб­лағи киритили­ши нати­жа­сида бентонент ку­куни ишлаб чи­қариш ташкил этил­ди, 5 нафар иш ўрни яратилди.

Биз учун улкан имкониятлар эшигини оч­ган муста­қил­лик шарофати билан бугун ана шундай юксак мар­раларни эгаллаб ту­рибмиз. Эзгу режалар фаровонлик кали­тидир. Уларни ҳаётга татбиқ этиб, турму­шимиз бун­дан-да, тўкис бўлишига эриша­миз. Бунёдкор эли­мизнинг бахт-саодати бу!

Шабон НАБИЕВ,

Қизилтепа тумани ҳокими.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 0 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus