Бугун: 31 Май 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН

ДИҚҚАТ! ЭЪЛОН

15.05.2020 16:37:08


Навоий вилояти ИИБ ҲПБ ВЕИХЁКМ ҳамда Навоий шаҳар ИИО ФМБ ВСХда сақланаётган шахсларни аутсорсинг усулида овқатланишини узлуксиз ва сифатли ташкил  этиш тўғрисида

Навоий вилояти ИИБ ҲПБ ВЕИХЁКМ ҳамда Навоий шаҳар ИИО ФМБ ВСХда сақланаётган шахсларни аутсорсинг усулида овқатланишини узлуксиз ва сифатли таъминлашни ташкил этиш бўйича танлов эълон қилади.

Навоий вилояти ИИБ ҲПБ ВЕИХЁКМ ҳамда Навоий шаҳар ИИО ФМБ ВСХда сақланаётган шахсларни аутсорсинг усулида овқатланишини узлуксиз ва сифатли ташкил этишга қўйиладиган СанПиН талаблари асосида ҳар ойда вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари доирасида амалга оширилади.

Танлов Навоий вилоят ҳокимлиги  биносида ўтказилади. Манзил: Навоий вилоят, Навоий шахри, И.Каримов кўчаси, 77а-уй.

Танловда юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган, умумий овқатлантиришни ташкил этиш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар иштирок этиши мумкин.

Танловда иштирок этишни ҳоҳловчи корхона ва ташкилотлар Танлов Комиссияси котиби билан боғланиши мумкин.

Маълумот учун: Тел.: 79229-62-75; E-mail: a.qodirov@nv.uz 

Танлов Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлинмаларида овқатланишни ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 693-сонли қарори ҳамда вилоят ҳокмининг 2020 йил 11 майдаги Ф-33-сонли фармойишлари асосида ўтказилади.

Танлов иштирокчиларининг таклифлари танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган манзил бўйича муҳрланган конвертларда тақдим этилади (танловда иштирок этиш тўғрисидаги ариза ташқи конверт устига елимланади).

Танлов иштирокчиси ўзининг ушбу танловда иштирок этишини расмий равишда хат орқали маълум қилади. Танловда иштирок этиш бўйича таклифлар (расмий хат ва муҳрланган ёпиқ конвертда) Танлов Комиссияси котибига тақдим этилиши ёки почта орқали вилоят ҳокимлигига юборилиши мумкин.

Танловда иштирок этиш бўйича таклифларни бериш: 2020 йил 16-25 май кунлари соат 10:00дан 17:00гача  Энг охирги қабул қилиш муддати 2020 йил 25 май соат 17-00.

Иштирокчиларнинг таклифларини очиш вилоят ҳокимлиги биносида (Навоий вилоят, Навоий шахри, И.Каримов кўчаси, 77а-уй.) амалга оширилади.

Вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланган озиқ-овқат маҳсулотларининг 2020 йил май ойи  нархлари илова қилинади.

 

                                                                                                        faylni yuklab olish            /uploads/docs/озик овкат нархлари май ойи.pdf

 

 

Кўрилганлар сони: 0 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus