Бугун: 27 Июн 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > Дипломлар топширилди


НДКИ ҳузуридаги 2-сонли акаде­мик лицейда "Оқ йўл сизга, азиз битирувчилар!" деб номланган тан­танали тадбир бўлиб ўтди. Унда таълим муассасасининг 296 нафар битирувчисига диплом топширилди.

Тадбирни лицей директори Ф. Таджитдинова кириш сўзи би­лан очиб,  мамлакатимизда навқи­рон авлоднинг ҳеч кимдан кам бўл­ма­ган шароитларда ўсиб-улғайи­ши, за­мо­навий билим ва касб-ҳу­нарларни пухта эгаллаши, интел­лек­туал сало­ҳиятини юксалтириши учун барча шароит ва имкониятлар яратилаёт­ганини таъкидлади.

Шу ўринда таъкидлаш керакки, она тили ва адабиёт фани ўқитув­чиси Х. Бозорова, кимё фани ўқи­тув­чиси А. Абдуллаева, инглиз ти­ли фани ўқитувчилари К. Акоби­рова ва М. Шодиевларнинг услубий қўлланма, очиқ ўқув машғулот иш­ланмаси ва услубий тавсиялари ўқувчиларга билим беришда қўл келмоқда. Педагоглар томонидан 75 та илмий мақола чоп этилди, 116 та услубий мажмуа, кўрсатма ва тав­сиялар иш­лаб чиқилди. Фан ойлик­лари да­воми­да 82 та очиқ дарс ўтказилди.

Тадбирда битирувчи ёшларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Бақо Саидов, Навоий шаҳар ХТМФМТТЭБ бошли­ғи Р. Ҳайитова, "Умид" маҳалла фуқаролар йиғини раиси С. Абду­набиева ва бошқалар ўз тилакла­рини билдиришди.

Хуршида НАРЗИЕВА.
Манбаа: dustlikbayrogi.uz
Кўрилганлар сони: 2793 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus