Бугун: 27 Июн 2019 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > "Энг улуғ, энг азиз" ғолиблари муносиб тақдирланишди


Навоий шаҳридаги 8-болалар мусиқа ва санъат мактабида "Энг улуғ, энг азиз" анъанавий республика кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бадиий адабиёт йўналишида "Навбаҳор тонги" газетаси бош муҳаррири, шоир Бобоқанд Ума­ров "Иккимиз икки олам" китоби учун, босма омма­вий ахборот воситалари йўналишида НКМК матбуот хизмати мутахассиси Салима Хол­дорова мустақиллик мавзусидаги мақолала­ри учун 1-ўринга муносиб кўрилди.

Шунингдек, вилоят телерадиокомпанияси хо­ди­м­и Нодира Холмирзаева телерадио мате­риалла­ри йўналишида, "Тасвирий ойна" ижодий уюшма­си дизайнери Тимурбек Ибадуллаев тасви­рий санъат, фото асарлари ва дизайн иш­ла­ри йўнали­шида 1-ўрин ғолиблари са­фида тақдирланишди.

Эркин ижодкор Жавоҳир Нарзуллаев кино санъати йўналишининг ягона ғолиби, деб топилди.

— Мазкур танловнинг бадиий адабиёт йўна­лишида ўзимнинг "Диёрим — ифтихорим" ки­тобим билан иштирок этдим, — дейди НДКИ қо­ши­даги 2-академик лицей ўқувчиси Умида Сулаймонова. — Ҳакамлар ҳайъати ижод намуна­ларимга қандай баҳо беришлари билан қизиқ­қандим. Ўз йўна­лишимда 2-ўринни эгалла­ганим мени ижоднинг янги уфқлари сари бошлади. 

Fолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Зебо ҚУТЛИЕВА.

Манбаа: dustlikbayrogi.uz

Кўрилганлар сони: 2629 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus