Бугун: 31 Май 2020 йил

вилоят ҳокими
қабулига
ёзилиш

БАТАФСИЛ

Шаҳар ва туман
ҳокимларига
мурожаат

БАТАФСИЛ

Интерактив
давлат
хизматлари

БАТАФСИЛ
Бош сахифа > Янгиликлар > “FACEBOOK”ДА ЎЗБЕК ТИЛИНИ КЕСКИН ҲАҚОРАТ ҚИЛГАН МАДАНИЯТ ХОДИМИ ҚАМОҚҚА ОЛИНДИ


Facebook ижтимоий тармоғида ўзбек тилини куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаган шахс қамоққа олинди. Бу ҳақда Самарқанд шаҳар маъмурий суди раиси Ориф Парпиев маълум қилди
Таъкидланишича, фуқаро Дониёр Якубов ўзи Тойлоқ тумани ҳокимлиги маданият бўлимида ишлаб келса-да, 2020-йил 15-майда Фаcебоок ижтимоий тармоғидаги “Халқ фикри” номли гуруҳда ўзининг профилидан ўзбек тили ва миллатини камситувчи фикрларни қолдирган.
Ушбу ҳолат юзасидан аниқлик киритиш мақсадида ИИБ ходимлари унинг уйига борган вақтида у ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, уларга қаршилик ҳам кўрсатган.
Самарқанд шаҳар маъмурий судида унга нисбатан тўпланган иш 2020-йил 18-май куни очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 42, 194-моддаси 1-қисми ва 195-моддалари билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Кўрилганлар сони: 1387 

Биз билан алоқа

(*) белгиси билан кўрсатилганлар киритилиши шарт.

Тасвирдаги ёзувни киритинг *


Система Orphus